Линклар

9/11 Комиссияси: “АҚШ ҳукумати ўз халӄини ҳимоя ӄила олмади”


Фарангис Саид 2001 йил 11 сентябр ҳодисалари сабабларини 20 ой давомида ўрганган мустаӄил комиссия пайшанба кечӄурун ўз хулосаларини эълон ӄилди. Ушбу Комиссия хулосалари - ҳозир студияда бўлган ҳамкасбим Фарангис Саид билан суҳбатимиз мавзуидир.

Фарангис, авваламбор, комиссиянинг хулосалари ва улар акс эттирилган ҳисоботга батафсилроӄ тўхталсак...

Террор ҳужумлари бўйича Миллий Комиссия 20 ойлик текширув натижаларини 567 бетлик ҳисоботда билдирган. Унинг асосий хулосаси эса “АҚШ ҳукумати ўз халӄини ҳимоя ӄила олмади”, мазмунидаги хулосадир. Аниӄроғи, Комиссияга кўра, 2001 йил 11 сентябр ҳодисаларининг олдини олиш мумкин эди, чунки ҳужумларнинг тайёрланаётгани ҳаӄида маълумотлар бўлган. Лекин на Федерал Қидирув Хизмати, на Марказий Разведка Бошӄармаси потенциал таҳдидни башорат ӄила олмаган, уни баҳолай олмаган ва Оӄ Уйни ундан хабардор ӄилмаган.

Комиссияга кўра, АҚШ раҳбарияти Ал-Қайда ташкилоти аъзолари, ҳужумларни уюштирган кишиларни тўхтатиш имконига эга эди.

Масалан, Комиссия самолётларни олиб ӄочган ва сўнгра уларни Нью-Йоркдаги Жаҳон Савдо Маркази биноларига бориб урган кишиларни аэропортда текширувдан беъмалол ўтиб кетганини намойиш ӄилувчи видеокассеталарни кўриб чиӄди. Ва “аэропорт хавфсизлик хизмати ходимлари ўша кишиларнинг террорчи эканини аниӄлай олмаганлар”, деган хулосага келди. Ёки, Захариас Муссавийнинг ҳужумлардан 1 ой олдин ҳибсга олингани, аммо Федерал Қидирув Хизмати унинг нима сабабдан самолётларга катта ӄизиӄиш билдирганига шубҳа билан ёндашмаганини айтишди Комиссия аъзолари.

Комиссияга кўра, АҚШ раҳбарияти, шунингдек, Усама Бин Ладенни ҳибсга олиши ёки йўӄ ӄилиши ва бу билан ҳужумлар олдини олиши мумкин эди, лекин бундай ӄилмади.

Комиссиянинг умумий хулосасини унинг раҳбари Томас Кейн шундай ифодалади:

"Биз тайёр эмас эдик. Биз узоӄ муддат давомида катталашиб борган таҳдид кўламини тегишли равишда баҳолай олмадик. Ҳисоботимизда айтилишича, бу сиёсат, бошӄарув ва салоҳият, ӄолаверса, тасаввур ӄилиш ӄобилиятимиздаги жиддий хато бўлди" .

Фарангис, Комиссия бундай хатога Президент Буш маъмурияти йўл ӄўйди, деган хулосага келдими?

Қизиғи шунда-ки, Комиссия Бушнинг Ироӄ урушини бошлаш ҳаӄидаги асосий иддаоси, яъни Ироӄ раҳбари Саддам Ҳусайннинг Ал-Қайда ташкилоти билан алоӄага эга, деган иддаоси нотўғри эди, деган хулосага келса-да, бу хато учун Буш ёки ундан олдин АҚШни бошӄарган Билл Клинтон жавоб бериши керак, деган хулосага келмади.

Бушнинг Комиссия хулосаларига муносабати ӄандай бўлди?

Буш Комиссия аъзоларига бажарилган иш учун ташаккур билдирди:

Улар, - деди Буш Комиссия аъзолари ҳаӄида, "мамлакатимизда 11 сентябрдан олдин ӄўйилган хатоларни ўрганиб, жуда катта ишни бажардилар. Улар жуда асосли тавсиялар билан чиӄдилар. Мен уларни ишонтириб айтаман-ки, ҳукумат зарур бўлган ишларни амалга оширади" .

Буш айтаётган таклифлар нималардан иборат?

Комиссия ўз ҳисоботида жуда конкрет ва, сиёсатчилар айтаётганидек, конструктив таклифлар билан чиӄди. Уларга кўра, Вашингтонда Миллий Аксил-террор Маркази тузилиши керак. Уни бошӄарадиган киши ҳам Федерал Қидирув Хизмати, ҳам Марказий Разведка Бошӄармаси, ҳам Мудофаа вазирлигининг Разведка хизмати фаолиятини мувофиӄлаштириши, бу уч идора эса унга бўйсуниши керак. Комиссия, шунингдек, Марказ фаолиятини Конгресс назорат ӄилиши керак, деб ҳисобламоӄда.

Таклиф ӄабул ӄилинадими? Бу хусусда ӄандай фикрлар билдирилмоӄда?

Умуман, таклиф ижобий баҳоланмоӄда. Аммо аксарият америкалик сиёсатчилар ва кузатувчилар унинг амалда ӄабул ӄилинишига ишонмаяптилар. Масалан, собиӄ Сенатор, демократ Боб Керри бундай деди:

"Ўз тажрибамга асосланиб шуни айтишим мумкин-ки, сиёсатда бир нимадан воз кечишни сўрасангиз, бундай ӄилмаслик учун миллионта сабаб топилади. Энг асосий сабаб эса, аслида, ҳеч кимнинг ҳокимиятдан воз кечгиси келмаслигида" .

Шу билан бирга, айрим кузатувчилар, агар жамоатчилик талаби ва босими кучли бўлса, Буш таклифни ӄабул ӄилиши мумкинлигини айтишмоӄда.
XS
SM
MD
LG