Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:40

Собиқ дала қўмондони президентлик сайловига ўз номзодлигини қўйди


Aral Олдин хабар берганимиздек¸ Афғонистоннинг машҳур дала қўмондонларидан генерал Абдурашид Дўстум октябр ойига мўлжалланган президентлик сайловида АҚШга таянган Ҳомид Карзай билан рақобатлашишини эълон қилди. Мамлакат шимолида¸ айниқса¸ ўзбеклар томонидан кенг қўллаб-қувватланаëтган Дўстумнинг Карзай ҳукуматининг ҳарбий маслаҳатчиси вазифасидан итеъфо бериб¸ президентлик сайловига ўз номзодини қўйиши сайлов кампанияси жараëнида мамлакатнинг турли миллат ва элатлари орасига рахна солиши мумкинлиги ҳақидаги ташвишларни кучайтирмоқда.

Дўстумнинг тўсатдан бундай қарорга келгани маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари диққатини ўзига жалб этди. Англияда чиқадиган "Гардиан" газетасининг 24 июл кунги сонида генерал Абдурашид Дўстумнинг АҚШдаги вакили Акбар Бойга асосланиб ëзилишича¸ Ҳомид Карзай сиëсатидан норози бўлгани учун вазифасидан истеъфо бериб¸ президентлик сайловига ўз номзодини қўйган. Акбар Бойнинг газетага айтишича¸ афсусланарлиси шундаки¸ Президент Ҳомид Карзай паштун бўлмаган қўмондонларни "дала қўмондонлари" деб таърифлайди. Унга кўра¸ Кобул ҳукумати томонидан гуруҳларни қуролсизлантириш сиëсати олиб боришда мувозанат сақланмаган. Қуролсизлантириш сиëсати асосан мамлакатнинг шимолий ва ғарбий қисмларидаги гуруҳларига нисбатан ўтказилган.
"Гардиам" газетасида ëзилишича¸ генерал Дўстум президентлик сайловларига ўз номзодини қўйишдан олдин ўзининг ҳарбий вазифасидан истеъфо бергани Афғонистон сайлов қонунларига риоя қилганидан далолат беради.
Пайшанба куни ўз ҳудудининг маркази - Мозори Шариф шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида бўлиб ўтган йиғилишда номзодини қўйишини эълон қилди. Дўстумга кўра¸ унинг мақсади миллий бирликдир.
Венадаги мустақил кузатувчи Доктор Расулийга кўра¸ Дўстум ўз номзодини қўйганининг икки сабаби бор¸ биринчиси Афғонистон ўзбеклари ўз вакиллари номзодини кўрсатган бўлса¸ иккинчиси Дўстим нафақат дала қўмондони¸ балки уни халқ қўллаб-қувватлаëтганини намойиш қилишдир.
Генерал Дўстум 2001 йилда "Толибон" ҳокимияти мағлубиятга учраганидан кейин Афғонистон Мудофаа вазири ўринбосари бўлди ва мамлакат шимолининг катта қисмини назорат қилиб келди.
Собиқ Коммунистик Партия аъзоси бўлган генерал Дўстум 1979 йилда собиқ Совет Иттифоқи қўшинлари Афғонистонга кириб келганидан буëн бир неча марта ўз позициясини ўзгартирди.
"Гардиан" газетасига кўра¸ Дўстум кучлари душманга кучли қаршилик кўрсатишда ном қозонган. Бу ишда у ҳеч нарсадан қайтмаган. Маҳбуслар танк ғилдираклари остига ташланган. Асирга олинган юзлаб толиблар урушдан кейин ўлдирилган.
Кузатувчилар Афғонистонда октябр ойида биринчи бор ўтказиладиган умумхалқ сайловида мамлакат турли миллат ва элатлар ўртасида бўлиниб кетмайди¸ деган умидда. Паштунлар мамлакат аҳолисининг кўпчилигини ташкил этади ва мамлакатни шу пайтгача улар бошқариб келган. Бироқ¸ Акбар Бойнинг айтишича¸ генерал Дўстум Ҳомид Карзай билан рақобатлашиши мумкин: "Чунки¸ - дейди у¸ агарда сайловлар ҳақиқий маънода эркин ўтказилса¸ Карзай ғалаба қила олмайди. Мамлакатнинг Карзай мансуб бўлган миллат вакиллари яшайдиган жанубий ва шарқий қисмларида сайловчиларни рўйхатга олиш жараëни жуда секин кечмоқда. Шимолда эса анча-мунча киши рўйхатдан ўтган". Президентлик сайловига 20 киши ўз номзодини қўйган. Душанба - номзодлар рўйхатдан ўтиши учун белгиланган сўнгги кун.
Дўстумнинг сайловдаги имкониятларига тўхталган сиëсий таҳлилчи Расулий¸ "Унинг сайловда ғалаба қозониши амри маҳол¸ бироқ¸ агарда омад унга кулиб боқса¸ Афғонистон каби мамлакатни у бошқариши мумкин"¸ дейди.
Айрим таҳлилчиларнинг фикрича¸ генерал Дўстум каби кучли шахсларнинг сайловга номзод сифатида ҳисса қўшиши ижобий ҳодиса¸ чунки¸ бу ҳокимиятга қурол воситасида эмас¸ балки¸ демократик йўл билан эришишни тан олишдир.
XS
SM
MD
LG