Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:52

Россиялик ёшлар учун пулдан яхшироӄ нарса йўӄ


Фарангис Саид “Россияликлар олигархларни ёӄтиришмайди”, деган фикр кенг тарӄалган дейишарди. Жамоатчилик фикрини ўрганувчи Умумроссия Маркази - ВЦИОМ томонидан яӄинда ўтказилган тадӄиӄот эса бу фикрнинг мутлаӄо нотўғри эканини намойиш ӄилди.

ВЦИОМ Россиянинг 100 шаҳарида 1538 одам орасида сўров ўтказди. Респондентларга “кимни ўзингиз учун ӄаҳрамон деб биласиз?”, деган савол берилди.

Ёши 18 дан 24 гача бўлганларнинг 42 фоизи биринчи ўринни поп ва рок юлдузлари, иккинчи ўринни эса олигархларга бердилар. Учинчи ўринда – машҳур спортчилар. Россия Президенти Владимир Путинга эса бешинчи ўрин берилди.

ВЦИОМ ходими Дмитрий Поликанов:

"18-24 ёшдагилар учун энг муҳими – муваффаӄиятдир. Россияда “буржуазия инӄилоби” тугади. Демак, одамларни совет давридан ӄолган маънавий ӄадриятлар унчалик ӄизиӄтирмай ӄўйди. Ёшлар ҳаётда тез муваффаӄиятга эришганларга ҳавас ӄиляптилар. Бундай муваффаӄиятга ӄайси йўл билан эришилганига эса аксарият ҳолларда эътибор берилмайди" .

Россияда “ЮКОС” ширкати раҳбари Михаил Ходорковский устидан суд жараёни давом этаётгани, “ЮКОС” эса синиш арафасида турганига ӄарамай, сўралган ёшларнинг аксарияти Ходорковскийни ӄўллаб-ӄувватлашларини билдирди.

Лекин шу ваӄтгача “россияликлар олигархларга нафрат билан ӄарайди”, деган фикр кенг тарӄалган эди. Наҳотки, у нотўғри бўлган бўлса?

ВЦИОМ ходими Дмитрий Поликанов масалани шундай изоҳлайди:

"Олигархлар ҳаӄида гапирадиган бўлсак, уларни шартли равишда машҳур дейиш мумкин. Чунки, айтиб ўтганимдек, ёшлар учун муваффаӄият муҳим. Аммо айни ваӄтда ёшлар ҳам, ёши каттароӄ россияликлар ҳам олигархларга ишончсизлик билан ӄарайди. Биз сиёсатчилар ва машҳур одамларга нисбатан аҳоли орасида ишонч ва ишончсизлик бўйича рейтинглар тузамиз. Бундай рейтинглар, одатда, Чубайс, Абрамович, Ходорковский ва Березовский каби олигархларга ишонадиган одамлар жуда камлигини намойиш ӄилади .

Поликанов фикрича, ёшлар учун олигархларнинг ҳаёт тарзи жозибали туюлади.

Москва Давлат Университети профессори Александр Асмолов эса сўров натижаларини ижобий баҳолади. Чунки, унинг фикрича, ВЦИОМ ўтказган тадӄиӄот бугунги ёшлар катталарга ӄараганда ҳаётга прагматизм билан ёндашиши ва ўз ҳаёти, ўз карьерасини ўз ӄўлига олишга тайёрлигини намойиш ӄилган.

Поликанов ҳам бу фикрга ӄўшилади. Бугунги россиялик ёшлар яхши жойда ишлаб, пул топиш, чиройли автомашина сотиб олиш ва ҳашаматли уйга эга бўлишни орзу ӄиляпти. Бу эса барча Ғарб жамиятларидаги ўрта синф вакиллари орзулари билан уйғун, дея эътироф этади мутахассис.

Лекин Ғарбда 18-24 яшар ёшлар, одатда, идеалист бўлади. Улар шахсий эмас, кўпроӄ халӄ фаровонлигини ошириш ҳаӄида ӄайғуришади. Моддий манфаатдорлик эса кейинроӄ, ёш 40-50ларга яӄинлашганда долзарблашади. Британия Бош Вазири Уинстон Черчилль айтганидек, 20 ёшида либерал бўлмаганнинг ӄалби йўӄ, 40 ёшида консерватор бўлмаганнинг мияси йўӄ.
Аммо, ВЦИОМ ўтказган тадӄиӄот аксарият россиялик ёшларнинг идеализм учун ваӄти йўӄлигини кўрсатган. Сўралганларнинг 1 фоизигина Че Гевара ва у каби инӄилобчиларни ӄаҳрамон сифатида эътироф этган. Ӄолганлари эса, афтидан, машҳур ӄўшиӄдаги каби, “пулдан яшироӄ нарса йўӄ, наӄд пулдан гўзалроӄ нарса йўӄ, пул бўлса, ҳамма нарса муҳайё”, деб ҳисоблашмоӄда.
XS
SM
MD
LG