Линклар

logo-print

Суданнинг Дарфур вилоятидаги иккита йирик исëнчилар гуруҳи етакчилари ҳукумат билан музокаралар олиб боришга розилик билдирди.


Самандар

Судан расмийлари мамлакатнинг Дарфур вилоятидаги гуманитар бўҳрон юз бераëтгани ҳақидаги АҚШ Конгресси резолюциясини рад этди.

Резолюцияда Дарфурда жойлашиб олган араб жанггарилари мамлакатдаги қора танли фермерларга нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлаëтгани қайд этилган.

Брюсселда Европа Иттифоқи раҳбарлари билан ўтган учрашувда Судан Ташқи Ишлар вазири Мустафо Усмон Исмоил Дарфурда геноцид амалга оширилмаëтгани ва вилоятда пайдо бўлган гуманитар бўҳронни ҳал этиш учун ҳукумат бор кучини ишга солаëтганини маълум қилди.


Дарфурда келиб чиққан можаро оқибатида 30 мингдан зиëд одам ҳалок бўлди¸ 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этишга мажбур этилган.
XS
SM
MD
LG