Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:17

Ироқдаги вазият ва мамлакатни қайта тиклаш масаласи


Арол Шанба куни Москвага ташриф буюрган Ироқ Ташқи Ишлар вазири Россия расмийлари билан Ироқни қайта тиклаш масаласини муҳокама қилди. Худди шу мақсадда Ироқ Муваққат ҳукумати Бош Вазири ўзининг Яқин Шарқ мамлакатларига бошлаган сафарини давом этдирмоқда. Ироқда эса тўқнашувлар¸ гаровга олишлар давом этмоқда.

Ироқ Ички Ишлар вазирлиги матбуот хизмати вакилининг маълум қилишича¸ шанба куни Ироқ ҳукумати тасарруфидаги компаниялардан бирининг бошлиғи Род Аднан ўз машинасидан қуролли шахслар томонидан олиб кетилди. Жума куни эса Муҳаммад Муҳаммад Қутб исмли мисрлик дипломат ўғирлаб кетилган эди. Бу ҳодисадан кейин Миср ҳукумати Ироққа ҳеч қандай қўшин юбормаслигини маълум қилди. Қоҳира ҳукумати Қутбни озод қилиш чораларини изламоқда.
"Мен бу масалага изоҳ беришни истамайман¸ чунки¸ бу жуда нозик масала. Ироқдаги фуқароларимиз¸ улар дипломатми ëки йўқми¸ зудлик билан озод этилишига умид қламан"¸ - деди бу борада сўз юритган Миср Ташқи Ишлар вазири Аҳмад Абдул Ғаит.
Яқин Шарқ сафарини давом этдираëтган Ироқ Муваққат ҳукумати Бош Вазири Ийяд Алавий Миср ҳукуматини гаровга олувчиларга ëн босмасликка чақирди.

Жума ва шанба кунлари гаровга олинган ироқлик компания бошлиғи ва мисрлик дипломатдан ташқар Кувайтга қарашли ширкатда ишловчи бошқа етти нафар ҳайдовчи ҳам гаровда сақланмоқда. Улардан учтаси ҳинд¸ учтаси кениялик ва бир нафари мисрликдир. Гаровга олувчилар гаровдагиларнинг корхона раҳбарларидан АҚШ кучлари томонидан Фаллужа шаҳрида ўлдирилган ироқликлар оилаларига товон тўлаш ҳамда Кувайт ва АҚШ қамоқхоналаридаги ироқлик маҳбусларни озод этишни талаб қилмоқдадар.
Ал-Жазира телеканали кўрсатган ведео мурожаатда ўзларини "Ироқдаги Худо шерлари батальони" деб атаëтган гуруҳнинг айтишича¸ улар мисрлик зобитларни хавфсизлик соҳасида Ироқ билан ҳамкорлик қилаëтгани учун дипломат Муҳаммад Қутбни гаровга олганлар.

Жума куни Яқин Шарқ сафарини бошлаган Ироқ Муваққат ҳукумати Бош Вазири Ийяд Алавий қўшни мамлакатлар билан муносабатларда янги саҳифа очишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. У Дамашқда Сурия ахборот воситаларига айтишича¸ Ироқ ва Сурия ҳалол ва дўстона муносабатларнинг янги босқичини бошлаши керак. Сурия Бош Вазири Нажи ал-Ўтарий Алавий билан музокаралар давомида мамлакатлараро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаб¸ АҚШ бошчилигидаги кучлар Ироқни тарк этса¸ мамлакатда вазият тинчланиши мумкинлигини таъкидлади.

Шанба куни Москвага борган Ироқ Ташқи Ишлар Вазири Ҳушëр Зебарий Россия Ташқи Ишлар вазири Сергей Лавров билан мулоқоти чоғида Ироқ ҳукумати Россиянинг Ироққа тинчлик сақловчи кучлар юборишини исташини маълум қилди. Бироқ¸ учрашувдан кейин Лавров Россия ҳукуматининг бундай режаси йўқлигини маълум қилди.
"Россия Ироқни қайта қуриш учун бошқа соҳаларда¸ жумладан савдо ва иқтисодий ҳамкорлик¸ кадрлар тайëрлаш ҳамда Ироқ қарзлари муаммосини ҳал қилиш бўйича ëрдам кўрсатишга тайëрдир"¸ - деб таъкидлади Россия Ташқи Ишлар вазири.
XS
SM
MD
LG