Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:34

Заҳро Козимийнинг қотили деб гумон қилинаëтган киши оқланди


А.Искандар Эронда ўлдирилган Канадалик журналист Захро Козимийни ўлдирган деб гумон қилинаëтган Эрон хавфсизлик ҳизмати ходими устидан суд бўлиб ўтди. Махкама Эрон ҳавфсизлик хизмати ходимини гунохсиз деб топди¸айни пайтда мустақил тахлилчилар маҳкама қарорини асоссиз деб хисоблашмоқда.

Эрон маҳкамасининг бундай қарорини кутилмаган деб бўлмайди.
Маҳкамадан олдин Козимий адвокатлари суд салохиятига ишончсизлик билдиришган эди.
"Биз суднинг ишни олиб бориши юзасидан қаршилик билдирамиз.Фикримизча бу суд проффесионал эмас" .
Айни фикрни чегара билмас мухбирлар ташкилоти вакиласи Эмилер Жакарт ҳам билдирди.
"Биз Козимий ўлимига алоқадор Эрон расмийларининг жавобгарликка тортилишига ишонмаймиз" .
Шу билан бирга ЕИ ҳам маҳкама қарори юзасидан норозилик билдирди. махкама эшитувларига Канада вакиллари киргизилмади. Бир сўз билан айтганда маҳкама қарори кузатувчилар таҳминидаги каби бўлиб чиқди.

Козимий адвокатлари ушбу қарор устидан шикоят қилишларини билдиришди. Эрон қонунларига кўра шикоят аризаси 20 кун ичида топширилиши керак. Козимий адвокатлари агар Эрон маҳкамаси адолатли қарор қабул қилмаса жараëнни халқаро суд ҳукмига олиб чиқишларини айтишмоқда.
XS
SM
MD
LG