Линклар

Исроил Олий Суди 18 йиллик қамоқ муддатини ўтаб озодликка чиқарилган ядровий соҳа мутахассиси Мордахей Вануннинг мамлакатдан чиқиб кетишини таъқиқлади.


Абдулла Эргаш

1986 йилда Ванун “Санди таймс” газетасига Исроил ядровий дастури тўғрисида маълумот берганлиги учун озодликдан маҳрум қилинган эди.
Ҳозир у 50 ёшда. Қамоқдан озод этилгач, Ванун ўзи билган давлат сирларини сақлаш муддати тугаганлиги муносабати билан АҚШ ёки Европа давлатларида яшамоқчи эканлигини билдирган эди. Ванунинг адвокати Дан Якир бу борада буларни айтди:

"Ҳукумат томонидан Ванунга қўйилган чекловлар инсон ҳуқуқларининг бузилиши демакдир. Лекин гап бунда ҳам эмас, энг муҳими, Исроилнинг демократик давлат сифатидаги қиёфасига доғ туширилмоқда" .
Бу адвокат Дан Якир фикри эди.
XS
SM
MD
LG