Линклар

Канада ҳукумати журналист Захро Козимийнинг Теҳрон қамоқхонасида ўлдирилиши юзасидан олиб борилган маҳкама жараёнидан қониқиш ҳосил қилмаганлигини билдирди.


Абдулла Эргаш

Эрон суди Козимийнинг ўлимида айбланаётган махсус хизмат ходимини далиллар етарли бўлмагани учун айбсиз, деб топди. Козимий ўтган йили Теҳронда қўлга олинган ва қамоқхонада қийноқлардан жон берган эди. Унинг адвокати ва оиласи, айбланаётган махсус хизмат ходими ҳақиқий айбдорларни яшириш учун қўйилган ёлланма шахс бўлганлигини айтмоқдалар.
Канада ҳукумати Эрон судининг қарорига норозилик сифатида, Теҳрондаги элчихонаси фаолиятини тўхтатиб қўйди.
XS
SM
MD
LG