Линклар

Ироқнинг Мосул шаҳридаги АҚШ ҳарбий базаси олдида содир этилган портлаш оқибатида ҳудкуш террорчи, бир аёл ва бир бола нобуд бўлди. АҚШнинг уч ҳарбийси ва Ироқ Хавфсизлик кучларининг уч ходими яраланди.


Абдулла Эргаш

Бағдодда Ташқи Ишлар вазирлигининг масъул ходими ва унинг икки қўриқчиси ўлдириб кетилди. Қуролли гуруҳ аъзолари вазирлик ходими бораётган машинага қарата ўт очганлар. Худди шунга ўхшаш вазиятда Басра шаҳридаги Британия ҳарбий базасида ишловчи икки аёл ҳам ўлдириб кетилган.
Ўзини “Ироқ Ислом Армияси” деб атаётган қуролли гуруҳ Покистон ҳукумати Ироққа ҳарбийларни жўнатиш чораларини кўраётгани муносабати билан, гаровга олинган икки покистонлик қатл қилинишини билдирди. Қатл куни ҳозирча маълум эмас.
XS
SM
MD
LG