Линклар

Исроиллик олимнинг мамлакатни тарк қилиш илтимоси рад қилинди


А.Искандар Душанба куни Исроил маҳкамаси собиқ ядро тадқиқотчиси Мордеҳай Ванунунинг мамлакатни тарк қилиш илтимосини рад қилди.

Собиқ ядро физикаси бўйича олим Мордаҳай Ванунуни Олий Суд қароридан норози эканлигини баëн қилди:
"Мен демократик жамиятда яшаëтган кишининг фундаментал хуқуқлари бўлган сўз ва ҳаракат эркинлигини қўлга киритишни истайман. Агар Исроилда демократия бўлса у ҳолда улар менинг гапиришга бўлган ҳуқуқимни ҳурмат қилишлари керак"¸ - деди Исроилнинг "Димона" ядровий-тадиқотлар маркази ҳақидаги махфий маълумотларни матбуотга ошкор қилгани учун 18 йил қамоқ жазосини ўтаб чиққан Вануни Вануну.
Шу йилнинг 21 апрел куни озод қилинганидан кейин Мордеҳай Ванунуга нисбатан бир қатор чекловлар жорий этилди.
Ҳусусан бир йил давомида мамлакатни тарк қилмаслиги¸ҳорижий элчихоналарга бормаслиги¸журналистларга интервю бермаслиги ва ядровий масалаларда биров билан гаплашмаслиги керак.
Мордеҳай Ванунунинг адвокати Ден Якир бу чекловларни демократия қадриятларига зид эканини таъкидлади:


"Ҳукумат тарафидан Мордаҳай Ванунуга нисбатан жорий қилинган бу чекловлар¸ асосий инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилишидир.. Бу харакати билан улар Исроилнинг демократик қиëфасига путур етказишмоқда", - деди адвокат Ден Якир.
Айни вақтда Яқин шарқ масалалари бўйича тахлилчи Виктор Яссин Исроил ҳукумати Ванунуга нисбатан чеклов жорий қилганини асосли деб билади:
"Жаноб Вануну ядровий қурол ишлаб чиқариш жараëнига бевосита алоқаси бўлган бир шахсдир.Исроил хукумати Ванунунинг қўштирноқ ичидаги ватанпарварлигини ҳисобга олиб¸ ядровий қурол ишлаб чиқариш билан боғлиқ сирларнинг террорчилар қўлига тушиш эҳтимолидан ҳавфсирамоқда. Исроилда бу ҳавотир учун асос бор. Жаноб Ванунунинг эса бу қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи бор. Бу ерда демократиянинг икки тарафини кўрамиз. Албатта бу демократия ва эркинликнинг чекловидир. Бунга шубҳа йўқ. Аммо бу чеклов ҳавфсизлик мақсадларини кўзлаб қўлланган чекловдир" -дейди таҳлилчи Виктор Яссин.

Шу ўринда Вануну ким деган саволга ҳам жавоб бериб кетсак.

Мордаҳай Вануну 50 яшда. Исроилдаги "Димона " ядровий тадқиқотлар марказининг собиқ ҳодими. Иудаизмдан воз кечиб насронийликни қабул қилган Исроил фуқароси. 1986 йилда Британиянинг "Санди Таймс" газетасига Исроилнинг ядровий тадқиқотлари ҳақида интервю берган. Интервюда у Исроилнинг халқаро ҳамжамият кўзидан панада қолаëтган маҳфий ядровий дастури ҳақида гапиради.
Сал ўтмай¸ "Моссад" Исроил Хавфсизлик Хизмати билан ҳамкорлик қилган бир сохибжамол аëл олимни Лондондан Римга келишга кўндиради.
Вануну Италияга етиб келиши биланоқ "Моссад" агентлари томонидан ўғирланиб¸ Исроилга олиб келинади.
Исроил Олий Суди Ванунуни 18 йил қамоқ жазосига ҳукм қилади.
Вануни шу йилнинг апрел ойида қамоқдан озод қилинди. Ўз умрининг 18 йилини Исроил қамоқхонасининг бир кишилик камерасида ўтказган олим бундан буëн Исроилда қола олмаслигини, АҚШ ëки Европага кетишни истаëтганлигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG