Линклар

Бостонда АҚШ Демократик партиясининг умуммиллий қурултойи ўз ишини бошлади.


Самандар

Унда 5 мингга яқин делегат иштирок этмоқда. Қурултой ноябр ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловида иштирок этиши учун сенатор Жон Керри номзодини расмий тасдиқламоғи керак.
4 кун давомида 60 дан ортиқ одамнинг сўзга чиқиши кутилмоқда.

Кеча анжуман иштирокчилардан бири¸ АҚШнинг собиқ президенти Бил Клинтон йиғилганларга мурожаат қиларкан¸ жумладан мана бундай деди:

“Биз кемамизни кучли пўртаналардан мусаффо осмон остидаги осойишта денгизга олиб чиқишга қодир довюрак сардор танлаб олишимиз лозим. Бу бизнинг шу кундаги бурчимиздир. ¸ шунинг учун биргалашиб баланд овоз билан “ Америка¸ бизга Жон Керрини бер деймиз ! “
XS
SM
MD
LG