Линклар

Сўнгги кунларда Осиё минтақасида узлуксиз ёққан жала оқибатида сув тошқинлари юз берди.

  • Ҳасанжон

Хитой расмийларига кўра, табиий офат натижасида ҳозиргача 400 одам нобуд бўлган, 20 минг одам шикастланган. Кучли сел ва сув тошқинлари минглаб уй, шунингдек беш миллион гектар экин майдонига зарар етказган. Хитой расмийларига кўра, дарё сув сатҳининг кўтарилиши натижасида салкам бир ярим миллион одам хавфсиз жойга кўчирилган. Табиий офатдан ҳозиргача кўрилган зарар миқдори 2 миллиард 650 миллион, дея баҳоланмоқда.
Кучли муссон ёмғирлари ва сув тошқинлари туфайли Бангладешда 30 миллион одам уй-жойини ташлаб, хавфсиз жойга кўчишга мажбур бўлди. Табиий офат туфайли 400 нафар бангладешлик нобуд бўлди.
Сув тошқинлари Ҳиндистонда 600 одам, қўшни Непалда эса 100 одам ҳаётига зомин бўлди.
XS
SM
MD
LG