Линклар

logo-print

Бугун АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл Қоҳирада Миср раҳбарлари билан учрашди.

  • Ҳасанжон

Музокара чоғида Яқин Шарқ бўҳрони ва Ироқни қайта тиклаш масалалари муҳокама этилди. Миср Ташқи Ишлар вазири Аҳмад Абул Ғейт билан бирга журналистлар саволларига жавоб берган Пауэлл, бугун Ироқнинг Бақуба шаҳрида содир этилган бомба ҳужумини қоралади. Пауэлл Ироқда хавфсизликни ўрнатиш ишларида кўрсатаётган ёрдами учун Миср ҳукуматига миннатдорлик билдирди:
“Биз Ироқ масаласини муҳокама қилдик. Мен, Ироқда тинчлик ўрнатилишига қарши бўлган кучлардан ироқликлар ўзларини ҳимоя қила оладиган даражага етишлари йўлида Ироқ кучларини тайёргарликдан ўтказиш ишларида ёрдам беришни таклиф қилгани учун Миср раҳбариятига миннатдорлик билдирдим ”, деди АҚШ Давлат Котиби.
Яқин Шарқ масаласига тўхталган Миср Ташқи Ишлар вазири ўз мамлакати Фаластинни террорчилардан ҳимоя қилишда Фаластин полиция кучларини тайёргарликдан ўтказиш ишларида ёрдам беришни таклиф қилди.
XS
SM
MD
LG