Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:09

Қаршида суд давом этмоқда


Фирдавс Шу кундарда Қашқадарё вилояти жиноят ишлари судида конституциявий тузумга тажовуз қилиш ҳамда турли экстремистик диний оқимларга алоқадорликда айбланган 16 киши устидан суд жараёни бошланди.

Маълумотларга кўра, судланувчилар Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида март-апрель ойларида портлашлар содир этилишидан бир неча кун илгари ҳибсга олинган. Уларга “Ҳизб ут-таҳрир” диний оқими ғояларини тарғиб қилиш, варақалар тарқатиш айби қўйилган.

Айбланувчиларнинг яқинлари сўзларига қараганда, судланувчилар ўзларининг намоз ўқишини эътироф этган, аммо “Ҳизб ут-таҳрир”га алоқадорлигини рад қилмоқда.

Судланувчи Аъзам Қамбаровнинг синглиси Рисолат Қамбарованинг айтишича, акаси судда ўзининг мусулмон эканини, лекин “Ҳизб ут-таҳрир”га алоқаси йўқлиги, аксинча, бу оқимга ёмон муносабатда эканини таъкидлаган.

Суд жараёнлари кучли хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда давом этмоқда. Айбланувчиларнинг яқинлари суд залига киритилишдан олдин уларнинг ҳужжатлари текширилиб, рўйхатга олинмоқда. Журналистлар эса судга киритилмаётир.

Маълумотларга қараганда, яқин кунларда Қаршидаги “Наво” масжиди имом-хатиби Рустам Қиличев ҳамда Шаҳрисабз ва Китоб туманилик 17 киши устидан ҳам суд жараёни бошланади.
XS
SM
MD
LG