Линклар

Тадбиркор калтакланди...ми?


Хабарларга қараганда, 27 июль куни Наманган шаҳридаги Чорсу бозорида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ўртасида келишмовчилик юз берган. Бунинг натижасида 20 ёшли тадбиркор Алишер Носиров қаттиқ жароҳат олган ва шифохонага ётқизилган.

Тадбиркорларнинг айтишича, Чорсу бозорида бу каби келишмовчиликлар тез-тез содир бўлмоқда. Милиция ходимлари ва солиқчилар Вазирлар Маҳкамасининг бозорларда савдо-сотиқни тартибга солиш тўғрисидаги қарорларини бажаришга уриниб, савдогарларни шаҳардаги “Жаҳон бозори”га бориб савдо қилишга мажбурлаётгани бунга сабаб бўлмоқда.

А.Носировнинг акаси сўзларига қараганда, укаси дўконда чой ичиб, савдо қилаётганига икки милиционер уни мажбурлаб машинага тиққан ва роса калтаклаган. Бунинг натижасида укаси айни пайтда шифохонада даволанмоқда.

Шифокорларнинг айтишича, А.Носировга бош мия лат ейишининг енгил даражаси ташхиси қўйилган.

Чорсу бозори ҳудудида фаолият кўрсатадиган милиция ходимининг таъкидлашича, А.Носиров милиционерларнинг талабларини бажаришдан бош тортгани учун у машинага чиқарилган. Шундан сўнг тадбиркор ўзини ҳар томонга ура бошлаган ва жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG