Линклар

Ислом энциклопедияси нашр қилинди


Феруза Ўзбекистонда “Миллий энциклопедия” нашриётида Тошкент Ислом университети олимлари ва мамлакатнинг етакчи шарқшунослари меҳнати натижаси бўлмиш “Ислом илмий энциклопедицияси” нашр этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси биринчи маслаҳатчиси ҳожи Абдураззоқ Юнуснинг сўзларига қараганда, энциклопедияда алифбо тартибида мингдан ортиқ мақола берилган. Китобдан ислом дини, унинг юзага келиши, ривожланишининг асосий босқичлари, Муҳаммад мустафо салаллоҳу алайҳи вассаломнинг ҳаёти ва фаолияти, диний ақида ва маросимлар, мазҳаб ва оқимлар, фиқҳ ва тасаввуфга оид тушунчалар, атамалар, шунингдек, Қуръони карим ҳақидаги мақолалар ўрин олган.

А.Юнуснинг таъкидлашича, Ўзбекистонда бундан 18 йил муқаддам атеистик руҳда бўлса-да, “Ислом справочниги” нашр этилган ва ўша давр учун бу жасорат эди. Табиийки, ундаги барча мақолалар танқидий руҳда бўлган. Масалан, рўза эскилик сарқити экани, у СССРда йўқолиб бораётгани ёзилган.

А.Юнуснинг айтишича, янги энцеклопедияда Қуръонда номи зикр этилган барча пайғамбарларнинг ҳаёти ва фаолиятини тўла ҳамда мукаммал ёритишга ҳаракат қилинган. Унда ислом фалсафаси ва маданияти ривожига катта ҳисса қўшган улуғ мутафаккир ва уламолар, Ўзбекистон ҳудудида таваллуд топиб, ўз асарлари билан бутун дунёга машҳур бўлган шахслар ҳаёти ва ижоди ҳақида батафсил ёзилган.

Ёш исломшунос Солиҳа Абдуғаффор қизининг билдиришича, бугунги кунда мамлакатда ислом энциклопедиясига катта эҳтиёж бор эди. Чунки ҳозир халқнинг динга бўлган эҳтиёжи кундан-кун ўсиб бораётир. Энциклопедиядаги тушунчалар нафақат араб, балки бутун дунёда мавжуд манбалар асосида шарҳланган.

Энциклопедиядан виждон эркинлиги, диний эътиқод ҳамда шу каби масалалар, диний оқимлар, уларнинг асл мақсадлари ва вазифалари ҳақида маълумотлар ўрин олган.
XS
SM
MD
LG