Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:05

Афғонистонда Карзай ҳокимияти роли


Азизулло Арол Афғонистонда шу йил 9 октябрда президентлик сайлови ўтказилади. Сайловга 20га яқин киши ўз номзодини қўйган. Номзодлар орасида мамлакат муваққат ҳукумати раҳбари Ҳомид Карзай ҳам бор.

Афғонистон сайлов қонунлари бўйича номзодини қўядиган шахс ўзининг икки нафар ўринбосарини ҳам эълон қилиши керак. Номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган сўнгги куни ўз номзодини қўйган Карзай биринчи вице-президент маршал Фаҳимни Аҳмад Зиë Масуд билан алмаштирди. Бу билан Карзай мамлакатнинг турли қисмларидаги мустақил қуролли гуруҳларга қарши чиқишга қодир эканлигини кўрсатди.

"Мен бугун сизнинг олдингизда туриб¸ Афғонистон президенти лавозими учун сайлов комиссиясига номзодлигим ҳақидаги ҳужжатларни тақдим қилганимни эълон этганимдан хурсандман"¸ - деган сўзлар билан Ҳомид Карзай ўзининг сайловолди кампаниясини бошлаб юборди.

Сайловда у¸ нафақат тўсатдан ўз номзодини қўйган мамлакат Маориф вазири Юнус Қонуний¸ балки¸ амалдаги ҳукуматнинг бошқа аъзолари қаршилигига ҳам юзма-юз келиши мумкин. Унинг мухолифлари орасида биринчи вице-президент Муҳаммад Қасим Фаҳим ҳам бор. Карзай унинг ўрнига Афғонистоннинг Россиядаги элчиси¸ шимол иттифоқи ҳарбий лидери бўлган Аҳмад Шоҳ Масуднинг укаси Аҳмад Зиë Масудни тайинлади. Иккинчи ўринбосари этиб¸ ҳазора миллатига мансуб Карим Халилий номини кўрсатди. Карзайнинг ушбу қарори хусусида фикр билдирган Венадаги мустақил кузатувчи доктор Сирожиддин Расулий бундай дейди: "Бундан бир неча кун олдин Карзай дала қўмондонлари ва қуролли маҳаллий гуруҳларни назарда тутиб¸ улар Толиблардан кўра хавфлироқ эканини таъкидлаган эди. Шу мақсадда Карзай уларнинг ҳукумат ва мамлакатдаги таъсирини камайтиришга киришган кўринади".

Яқинда Мудофаа вазири ўринбосараи Раҳим Вардак АҚШда ҳукумат расмийлари билан учрашиб келди. Шундан сўнг Карзай келажакда Фаҳим вице-президент бўлмаслигини эълон қилди. Айни пайтда АҚШ ҳукумати Мудофаа вазири Фаҳимни сайловлар жараëнига рахна солмасликка чақирди.

Таҳлилчи Расулийга кўра¸ Афғонистонда дала қўмондонлари ва собиқ мужоҳид гуруҳлар раҳбарлари секин-аста бошқарув лавозимлардан четлатилади. Бу соҳада олиб бориладиган сиëсий ислоҳотларини АҚШ ҳам¸ Европа давлатлари ҳам қўллаб-қуватлайди.

Кўпчилик таҳлилчиларга кўра¸ Фаҳимни Президент ўринбосари этиб кўрсатилмагани дала қўмондонлари¸ деб танилган шахслар учун кучли ишора бўлди. Бироқ америкали мутахассиси Радек Сикорский¸ масалага жуда оддий ëндашилаëтганини таъкидлайди. Унинг Озодлик радиосига айтишича¸ биринчидан¸ барча қуролли гуруҳлар бошлиқларини дала қўмондонлари¸ деб аташ адолатдан эмас. Чунки улар 80-йилларда босқинчи Совет кучларига қарши курашда муҳим рол ўйнадилар. Бугун ана шу жангчиларга мамлакат Мудофаа вазирлиги томонидан ҳақ тўланяпти.

Мустақил сиëсий кузатувчи Расулийнинг фикрича¸ дала қўмондонлари¸ деб таърифланаëтган шахсларнинг салоҳиятларини зудлик билан камайтириб ëки кучсизлантириб бўлмайди.

"Фаҳимнинг қудратини камайтириш тўғрисидаги Карзай уринишлари натижа бериши қийин. Масала шунчалик нозикки¸ ҳатто тўқнашувлар юз бериши ҳам мумкин"¸ - дейди Расулий.

Мутахассис Сикорскийнинг қайд этишича¸ Афғонистон бу хатоннинг олдини олиши керак.

"Афғонистон марказий армияси бу одамларни алмаштиришга тайëр эмас. Менинг фикримча¸ собиқ мужоҳид раҳбарлар "Хўш¸ мен собиқ жангчиларим билан нима қилишим керак¸ улар йиллар давомида курашдилар. Советларга қарши жангда ғолиб чиқдилар. Ҳозир мен уларга уйингизга бориб ëтаверинг¸ деб айтишим керакми¸ деган савол беришга ҳам ҳақлидирлар. Биз айни хатоларни иккинчи бор такрорламаслигимиз керак"¸ - деб фикр билдирди мутахассис Сикорский.
XS
SM
MD
LG