Бундан 12 йил олдин биринчи бор АҚШ Демократлар партияси қурултойида қатнашган Мая Берри фаластинликларга ўз тақдирини ўзлари белгилаш ҳуқуқи берилишини талаб қилувчи шиорлар билан чиққан эди. Америкалик мусулмон¸ келиб чиқиши араб бўлган Берри 12 йил ўтиб¸ ўша воқеани шундай эслайди:
"1992 йилда мен бу ерда бўлганимда анча ëш эдим. Сиëсий тажрибам ҳам оз эди. Аммо айни пайтда қурултойда америкалик араб сифатида ўзимни изоляцияда ҳис қилган эдим. У қурултойнинг ҳозирги йиғиндан анча катта фарқи бор"¸ - дейди Мая Берри.
Бу йилги йиғинда Фаластин давлатини барпо этиш ғоясини қўллаб-қувватлаш биринчи бор ҳудудларини Демократлар дастурига киритилган. Бугунги кунда америкалик араблар партиянинг муайян қисмига айланган бўлиб¸ қурилтойда 43 нафар вакили иштирок этмоқда. Мусулмонлар Президент Жорж Буш ва сенатор Жон Керри беллашадиган бир неча муҳим штатларда сайловларга таъсир кўрсата оладиган сайловчилар сифатида кўрилмоқда.
Ноябр ойида ўтказиладиган президентлик сайло олди кампанияси ҳамда Демократлар партияси қурултойини кузатиб бораëтган Вашингтондаги кузатувчи Абдуманноб Пулатовнинг айтишича¸ 2000 йилда бўлиб ўтган президентлик сайловларида Америкадаги мусулмонларнинг кўпчилиги амалдаги Президент Жорж Бушга овоз берган. Чунки ўшанда кўпчилик Эл Горга қараганда¸ Буш мусулмонларга нисбатан яхшироқ сиëсат олиб боради¸ деган тушунча бўлган. Ироқ урушидан кейин эса бундай қараш бутунлай ўзгарган.
Америка-Ислом муносабатлари бўйича Кенгаш номли АҚШдаги ташкилот маълумотига кўра¸ ҳозирда Америкада тахминан 7 миллион мусулмон яшайди. Буларнинг бир қисмини қоратанли америкалик мусулмонлар ташкил этса¸ қолганлари кейинги ярим аср ичида Араб ва бошқа мусулмон давлатларидан Америкага борган мусулмонлардир. Шунга қарамай мусулмонлар ҳали мамлакат сиëсий ҳаëтида муҳим рол ўйнашга эриша олганлари йўқ. Маълумотларга кўра¸ 2 миллион америкалик мусулмон овоз бериш ҳуқуқига эга¸ аммо улардан фақат ярми рўйхатдан ўтган. Бостонда бўлиб ўтаëтган Демократлар партияси қурултойда қатнашаëтган тўрт ярим минг делегатдан атига 40 нафари мусулмондир.
Бироқ¸ Мичиган штати делегати Мая Беррига кўра¸ бу кўрсатгич олдингиларига қараганда анча юқори. Унинг фикрига кўра¸ партия кўпчилик этник араблар яшайдиган Мичиган¸ Пенсилвания¸ Оҳайо ва Флорида каби штатларда мусулмон овоз берувчилар ишончини қозониш учун кўп ишлар қилиши керак бўлади.