Линклар

Покистон Ироқ қуролли гуруҳи томонидан гаровга олинган икки нафар покистонликнинг қатл этилишини кескин қоралади.


Абдулла Эргаш

Покистон Ташқи Ишлар вазирлиги вакили Масъуд Хон бу борада шундай деди:


"Бу одамлар- қотиллардир, улар Покистонга, исломга, инсонийликка ва Ироқ халқига қарши жиноят содир этдилар. Улар хеч қандай мақсадаларига эришмаган ҳолда, бегуноҳ одамларни қатл этдилар" .

Гаровга олинган покистонликлар “Ироқ Ислом Армияси” гуруҳи томонидан қатл этилди. Бу гуруҳ гаровга олинган покистонликларни америкаликлар билан алоқада бўлганликда, Покистон ҳукуматини эса Ироққа ҳарбийларини жўнатишга тайёргарлик кўраётганликда айблаган эди.
XS
SM
MD
LG