Линклар

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Суданнинг Дарфур вилоятида юзага келган вазиятни муҳокама қилишда давом этмоқда.


Абдулла Эргаш

Сўнгги бир йил давомида бу ерда араб қуролли гуруҳлари томонидан 50 мингдан ортиқ қора танли ўлдирилди.

Европа Иттифоқи ва АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашини араб қуролли гуруҳларини тугатишга ҳаракат қилмаётган Судан ҳукуматига қарши халқаро санкциялар жорий этишга чақирди.

АҚШ вакили Жон Дэнфорт шундай деди:


"Одамларни ўлдиришмоқда. Кунига юзлаб одамлар нобуд бўлаётир. Бу Судан пойтахти Хартумдаги ҳукуматнинг очиқ-ойдин бефарқлиги натижасида содир бўлаётир" .

Шу билан биргаликда, БМТ халқаро хамжамиятни Суданнинг Дарфур вилоятига инсонпарварлик ёрдамлари жўнатишни кўпайтириш учун қўшимча маблағ ажратишга даъват этмоқда.
XS
SM
MD
LG