Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:53

Чегара билмас шифокорлар Афғонистонни тарк этмоқа


Арол Чоршанба куни Афғонистонда 24 йилдан буëн инсонпарварлик ëрдамлари билан шуғулланиб келган Чегара билмас шифокорлар ташкилоти сўнгги пайтларда мамлакатда юзага келган кескин вазият туфайли мамлакатни тарк этишни билдирди. Бундан иики ой олдин ташкилотнинг беш ходими номаълум гуруҳ томонидан ўлдирилган эди. Афғонистон Президент Ҳомид Карзай мазкур гуруҳнинг хавфсизлик сабабларига кўра мамлакатдан чиқиб кетиш қарори юзасидан афсусланиш билдирди.

Афғонистондаги вазият бир қанча беқарорлашган¸ Толиблар ҳужумлари кўпаймоқда¸ айрим қуролли гуруҳлар ҳамон ўзаро курашмоқда. Июн ойида Бодғис вилоятида қуролли шахслар Чегара билмас шифокорлар ташкилоти вакилларини ўлдирган одамларни қўлга олиш масаласига Афғонистон ҳукумати эътиборсизлик билан ëндашаëтгани ҳам ташкилотнинг мамлакатдаги фаолиятини тўхтатишга сабаб бўлган.

Гуруҳнинг Кобулдаги вакили Кенни Глакнинг айтишича¸ хавфсизлик таъминланмагани боис гуруҳ ўз ишларини давом этдира олмайди.

"Қуролсиз шахсларнинг мустақил инсонпарварлик ëрдамларини тўқнашувлар кетаëтган митақаларга етказиши имконсиз ишга айланиб қолди"¸ - деди Глак жумладан.

Кейинги ойларда Чегара билмас шифокорлар мамлакатнинг жанубий ва шарқий қисмларидаги вазият беқарорлашгани учун ўз фаолиятини тўхтатган эди.

Афғонистон ҳукумат расмийларига кўра¸ ташкилотнинг уч чет эллик ва икки маҳалли ходимини отиб ўлдирган шахс яқинда вазифасидан бўшатилган аламзада полиция бошлиғи бўлган. Бироқ¸ на у ва на ҳодисага алоқадор деб гумон қилинган бошқа шахслар қўлга олинган. Ташкилот Афғонистон ҳукуматини ҳодиса юзасидан жиддий текширув олиб бормаëтганликда айблайди.

Ташкилот шунингдек¸ АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари нодавлат ташкилотлари ходимларини хавф остида қолдираëтганини ҳам билдирди. Чегара билмас шифокорлар ташкилоти Бош Котибаси Марин Бюсоннерга кўра¸ коалиция кучлари инсонпарварлик ëрдами тушунчасини ўз мақсадларида суиистеъмол қилган. Чунки айрим ҳолларда коалиция кучлари моддий ëрдам фақат қуролли гуруҳлар ҳақида маълумот берувчи одамларга етказилишини баëн қилган. Бу эса афғонистонликларнинг ëрдам кўрсатадиган мустақил ташкилотларга нисбатан ишончини кмайтирган. Кўпчилик афғонлар бундай ташкилотларнинг Ғарб давлатлари қўшинлари билан алоқаси бор¸ деган хулосага келган.

Бироқ¸ АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Адам Эрели бундай иддаоларни қатъиян рад этади.
"Бундай айбларда асос йўқ. Биз ҳеч қачон инсонпарварлик ëрдамларимизни ҳарбий операцияларга кўмаклашиш билан боғламагаимиз¸ ҳаракатларимиз бизнинг Афғонистон халқига инсонпарварлик ëрдамлари кўрсатадиган кишиларни хавф остида қолдирмоқда¸ деган ҳар қандай иддаоларни қатъиян рад этамиз"¸ - деди АҚШ ҳукумати расмийси.

Бу ташкилот 1980 йилдан буëн Афғонистонда тиббий ëрдам кўрсатиш ишлари билан шуғулланиб келди. Совет қўшинларининг ўн йиллик ишғоли даврида ҳам¸ 90-йиллардаги фуқаролар уруши пайтида ҳам¸ Толиблар ҳокимияти вақтида ҳам узликсиз ўз фаолиятларини давом этдирди. Бу гуруҳ
Бодғис фожиасига қадар 80 нафар чет эллик ва 1400 киши маҳаллий ходимдан иборат бўлган ва Афғонистоннинг 34 вилоятидан 13 тасида гуманитар ëрдам кўрсатиш ишларини давом этдириб келди. Мана энди бу ишлар тўхтатиладиган бўлди. Умуман¸ бу ташкилот ўта оғир вазиятларда ишлаб ўрганган ва камдан-кам ҳолларда у ëки бу мамлакатдаги фаолиятини тўхтатади.
XS
SM
MD
LG