Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:31

Ўзбекистонда умумармия спорт ўйинлари ўтказиляпти


Ўзбекистонда илк бор умумармия спорт мусобақалари ўтказилмоқда. 24 июлдан 2 августгача давом этадиган ва Тошкент ҳамда Чирчиқ шаҳарларида бўлиб ўтаётган мусобақаларда мамлакат ҳарбий қисмлари аскарлари, ҳарбий билим юртлари талабалари ва офицерлар иштирок этаётир.

Ўзбекистонда ҳарбийлар ўртасида спорт мусобақалари ҳар йили ўтказиб келинади. Бироқ жорий йилдан бошлаб бу мусобақалар анъанавий бўлмиш “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада” сингари спорт ўйинлари мақомига кўтарилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Комил Жабборовнинг сўзларига қараганда, илгари спорт билан шуғулланган ёшлар армияга келгандан сўнг ўз маҳоратини оширишдан тўхтамаслиги зарур. Умумармия мусобақалари бунга имконият яратади. Мазкур мусобақа икки йилда бир марта ўтказилади.

К.Жабборовнинг билдиришича, беллашувларда мингдан зиёд ҳарбий хизматчи иштирок этмоқда. Улар миллий кураш, ҳарбий спорт жанглари, енгил атлетика, армрестлинг, футбол каби спорт турлари бўйича куч синашяпти.

Журналист Йўлдош Каримовнинг эътирофича, аслида армияни спортсиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Шундай экан, ҳарбийлар ўртасида спортни янада оммалаштириш жуда тўғридир. Ҳозир Ўзбекистон Қуролли кучларига жисмонан бақувват йигитларни танлаб олишга эътибор қаратиляпти.

“Озодлик” мухбири мавзуни ўрганиш мақсадида аҳоли вакиллари билан суҳбатда бўлди. Уларнинг аксарияти йигитлар армиядан жисмонан бақувват бўлиб эмас, балки нимжон бўлиб қайтаётганини таъкидлади. Фуқароларнинг сўзларига қараганда, илгари (совет даврида) армияга бормаган йигитга қиз берилмасди. Чунки бу йигит соғлом ҳисобланмасди. Армиядан йигитлар бақувват бўлиб қайтарди. Ҳозир эса аскарларга берилаётган озиқ-овқат сифатсиз бўлгани учун уларнинг жисмоний ҳолати яхши эмас.
XS
SM
MD
LG