Линклар

Покистонда “Ал-Қайда” аъзоларидан бири қўлга олинди.


Самандар

Мамлакат расмийлари 1998 йили АҚШнинг Кения ва Танзаниядаги элчихоналари биносини портлатганликда гумон қилиниб¸ Вашингтон томонидан қидириб келинаëтган “Ал-Қайда” аъзоси қўлга олинганини маълум қилди.
У танзаниялик Аҳмад Халфан Ғайлонийдир.
Оқ Уй Ғайлонийни қўлга олган шахс 25 миллион АҚШ доллари билан мукофотланишини таъкидлаган эди.
Аҳмад Халфан Ғайлонийнинг Покистон расмийлари томонидан сўроқ қилинганидан сўнг¸ АҚШга экстрадиция қилиниши кутилмоқда.
Аҳмад Ғайлоний ўтган якшанбада Покистоннинг Гужорат шаҳрида хавфсизлик хизмати ходимлари билан бўлиб ўтган отишмалар чоғида қўлга олинди.
Ғайлоний билан бирга қўлга олинганлар орасида унинг бир ўзбек ва икки нафар жанубий африкалик аëли ҳам бор.
1998 йили АҚШнинг Кения ва Танзаниядаги элчихоналарида юз берган портлашларда 200га яқин одам нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG