Линклар

Хитой ахборот агентликлари бугун тарқатган хабарга кўра, БМТнинг Маориф, Фан ва Маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти - ЮНЕСКО вакиллари яқинда мамлакатга сафар қилган.

  • Ҳасанжон

БМТ вакиллари қадимий Ипак Йўлига умумжаҳон маданий мероси мақомини бериш масаласини кўриб чиқиш мақсадида Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Гансу вилоятига борганлар.
Қадимда Осиё ва Европани бир-бири билан боғлаб турган 7 минг километр узунликдаги Ипак Йўлининг 4 минг километри ҳозирги Хитой ҳудудларига тўғри келади. Ипак Йўлининг 1 минг 600 километри эса айнан Гансу вилоятидан ўтган. Хитой қадимий Ипак Йўлини умумжаҳон маданий ва табиий зиёратгоҳ рўйҳатига қўшишни сўраб 1994 йилда ЮНЕСКОга мурожаат қилган эди. Ҳозирда бу рўйҳатга дунёнинг 788та зиёратгоҳи киритилган ва улар халқаро ташкилотлар томонидан муҳофаза қилинади.
XS
SM
MD
LG