Линклар

Афғонистонда туман ҳокимига суиқасд уюштирилди.

  • Ҳасанжон

Қандаҳор вилояти ҳокими матбуот вакили Муҳаммад Валининг Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлигига айтишича, бугун қуролли шахслар Хилманд вилоятида туман ҳокими Тауз Хон ва унинг тўрт нафар шахсий қўриқчисини отиб ўлдирган.
Кеча Ўрузгон вилоятида содир этилган портлаш оқибатида сайлов комиссиясининг уч вакили яраланган.
Айни пайтда, бугун Афғонистондаги НАТО етакчилигидаги тинчликпарвар кучлар, Кобул полицияси пойтахтда портлаш уюштирилишининг олдини олганини билдирди.
Афғонистон расмийларига кўра, Толиблар қолдиқлари октябр ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган президентлик сайловларини йўққа чиқариш мақсадида сўнгги пайтларда тез-тез ҳужум уюштирмоқда.
XS
SM
MD
LG