Линклар

logo-print

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Судан ҳукуматини огоҳлантирувчи резолюцияни қабул қилди


Арол Резолюцияга кўра¸ агарда Судан ҳукумати Дарфур минтақасидаги қора танли африкаликларга қарши ҳужум қилаëтган араб жанггариларини қуролсизлантирмаса иқтисодий санкциялар билан юзма-юз келиши мумкин. АҚШ томонидан ишлаб чиқилган резолюция лойиҳасини Британия¸ Франция¸ Германия¸ Испания¸ Чили ва Руминия қўллаб-қувватлади. Резолюция Хартум ҳукуматидан 30 кун ичида Жонжовид жанггарилар гуруҳини қуролсизлантиришни талаб қилади.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Жон Дэнфортнинг айтишича¸ резолюциянинг асосий мақсади Судан ҳукуматини жазолаш эмас¸ балки¸ Дарфурдаги азоб-уқубатларнинг олдини олишдир. Чунки Дарфур вилояти таҳликали минтақага айланган . Ўтган бир ярим йил ичида жанггариларнинг ҳужумлари ва ҳукумат кучлари билан икки қуролли гуруҳ ўртасида юз берган тўқнашувлар оқибатида тахминан 30 минг киши нобуд бўлди ва бир миллиондан кўпроқ одам уй-жойини ташлаб чиқди.

"Бизнинг энг сўнгги қиладиган ишимиз санкциялар жорий қилишдир. Чунки Судан ҳукумати биз учун бошқа йўл қўймади. Бу ҳукумат ўз фуқароларига қарши қуролли ҳужум уюштирди. Инсоний фожиа вужудга келтирди. Қабул қилинган резолюциядан мақсад Дарфур халқи ҳаëтини сақлаб қолишга ëрдам кўрсатишдан иборат"¸ - деди АҚШнинг БМТдаги элчиси Дэнфорт.

Унинг британиялик ҳамкасби Эмир Жонс Пэррининг айтишича¸ Хавфсизлик Кенгашининг ушбу ҳаракати Судан ҳукумати учун кучли огоҳлантириш бўлиши мумкин.

"Ушбу резолюция Хавфсизлик Кенгашининг Дарфурдаги вазият хусусида олға ташлаган энг муҳим қадамидир. Унга кўра¸ Судан ҳукумати зиммасидаги барча мажбуриятларни амалга ошириши керак"¸ -деб таъкидлайди Британиянинг БМТдаги элчиси Пэрри.

Вашингтон ҳукуматини Судан ички ишларига аралашаëтганликда айблаëтган Хартум ҳукумати БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Суданга оид резолюциясини рад қилди.

Судан Информация вазири Ал-Заҳавий Иброҳим Малик Хавфсизлик Кенгашининг ушбу тадбирини ноўрин¸ деб баҳолади. Араб Лигаси Бош котиби Амр Мусо ҳам Суданга санкциялар билан таҳдид қилиш орқали ҳеч қандай натижага эришиб бўлмаслигини таъкидлади.

Резолюцияда Судан ҳукумати тарафдор бўлган Дарфурдаги барча қуролли гуруҳларга қарши зудлик билан қурол эмбаргосини жорий қилиш назарда тутилади. Судан хавфсизлик кучлари ҳукумат Жонжовид жанггариларини ҳимоя қилмоқда¸ деган иддаоларни рад эди.
Франциянинг БМТдаги элчисига кўра¸ резолюция икки йўналишга қаратилган:

"Бу икки жиҳатли бир сиëсат. Улардан бири Судан ҳукуматига кучли таъсир ўтказиш бўлса¸ иккинчиси ана шу ҳукумат билан сўзлашувлар олиб боришдир"¸ - дейди Франциянинг БМТдаги элчиси.

Суданнинг Африка Уюшмасидаги элчиси Усмон ал-Саиднинг шанба куни маълум қилишича¸ Судан ҳукумати БМТ қарорини қабул қилади ва талабларни имкон қадар яхшироқ бажаради.
XS
SM
MD
LG