Линклар

Ироӄ: гаровга олинганларни озод этиш борасидаги музокаралар


Фарангис Саид Маълумки, Ироӄда АҚШ етакчилигидаги халӄаро ӄўшинлар ҳамда янги Муваӄӄат ҳукуматга ӄарши чиӄаётган жанггарилар гуруҳлари одамларни гаровга олмоӄдалар. Шу кунгача гаровга олинган, ўғирлаб кетилган ёки бедарак йўӄолган хорижликлар сони 24 кишига етди. Улардан камида 7 нафари ўлдирилди. Гаровга олинганлар орасида бир гуруҳ хорижий ҳайдовчилар ҳам бор. Ҳозирда уларни озод этишга ӄаратилган уринишлар давом этмоӄда. Шанба куни Бағдодда гаровга олинганларни озод этиш маӄсадида музокаралар бошланди. Бу жараённи Фарангис Саид кузатиб бормоӄда. Фарангис...

Ироӄда фаолият олиб бораётган Қувайт ширкатининг юк ташувчи машиналари ҳайдовчилари бундан 10 кун олдин гаровга олинган эди. Уларнинг бири мисрлик, уч нафари ҳиндистонлик ва яна уч нафари кениялик.

Музокараларда Қувайт ширкати раҳбарлари, гаровга олганлар номидан эса Ироӄнинг бир ӄавми оӄсоӄоли шайх Ҳишам Ал-Дулаймий иштирок этмоӄда. Сўзлашувлар ёпиӄ эшиклар ортида олиб борилмоӄда.

Ал-Дулаймий музокаралар муваффаӄиятли якунланишига умид билдирди:

Мен ва Қувайт ширкати ўртасида гаровга олинган 7 киши (бир мисрлик, уч ҳиндистонлик ва уч кениялик)ни озод этиш ҳаӄида музокаралар бошланади. Менинг уларни озод этиш салоҳиятим бор. Қувайт ширкати сўзлашувлар бошлашга тайёрлигини билдирди ва бугун ўзининг Меҳди Солиҳ исмли вакилини юборди, факс орӄали эса унинг салоҳиятини тасдиӄловчи ӄоғоз ҳам жўнатди .

Музокараларда яна кимлар ӄатнашмоӄда?

Ҳиндистон ҳукумати ўзининг Уммондаги элчисини музокараларда ӄатнашиш учун Бағдодга юборишга ӄарор ӄилди. Бу ҳаӄда Ҳиндистон ТИВ ходими Едаппакат Аҳамед шундай деди:

Мускатдаги элчимиз Талмиз Аҳмадга музокараларни олиб бориш салоҳияти берилди. У тажрибали дипломат, Вазирликнинг матбуот котиби, Форс кўрфази бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. У араб тилини мукаммал билади. У Бағдодга шанба кечӄурун ёки якшанба эрта тонгда етиб бориши керак .

7 ҳайдовчини гаровга олганларнинг талаблари нимадан иборат?

Ҳайдовчиларни гаровга олганлар Қувайт ширкатидан Ироӄдаги фаолиятини тўхтатишни талаб ӄилишмоӄда. Жума куни улар ҳатто ҳайдовчилардан бирини ўлдиришларини айтишди. Сўнгра, Ҳиндистон ТИВнинг маълум ӄилишича, улар Қувайт ширкатига яна 24 соат ваӄт беришган.

Яна бир маълумотга кўра, 7 ҳайдовчидан ташӄари гаровга олинган яна 4 иорданиялик ҳайдовчининг ӄариндошларига гаровга олган гуруҳ вакиллари ӄўнғироӄ ӄилганлар ва ҳайдовчилар яӄин орада озод этилишини айтганлар. Жанггари гуруҳ вакиллари иорданиялик ҳайдовчилар АҚШга тегишли юкни ташимаганлари, умуман АҚШ билан ҳеч ӄандай алоӄага эга эмасликларини билганларидан сўнг, шундай ӄилишган.

Бундан ташӄари, июл бошида ўғирлаб кетилган бир туркиялик фуӄаро шанба куни Мосулда озод этилди. У Ироӄни тезда тарк этишни ва бошӄа ҳеч ӄачон Ироӄӄа бормасликни ваъда ӄилганидан кейин ӄўйиб юборилган.
XS
SM
MD
LG