Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:37

Қадимий маҳаллалар аҳволи хароб


Турғунбек Андижон шаҳридаги Қаландархона ва Жумабозор маҳаллаларида 12 мингдан зиёд киши истиқомат қилади. Ёнма-ён жойлашган бу маҳаллалар шаҳарнинг энг қадимий ҳудудларидан ҳисобланади.

Маҳалла аҳлининг сўзларига қараганда, бу ерда аҳолининг зичлиги жуда юқори бўлса-да, одамлари меҳмондўст ва саховатпешадир. Ўзига тўқ кишилар маҳаллалардаги кам таъминланганларга ҳар йили бир неча мартадан эҳсон улашиб туради.

Қаландархонада яшовчи Ўктам Қурбоновнинг билдиришича, маҳаллада кўплаб улуғ инсонлар, жумладан, Яланғоч тўра сингари азиз авлиёлар яшаб ўтган. Маълумотларга кўра, Яланғоч тўра Хожа Баҳовуддин Нақшбанднинг авлодларидан бири бўлган.

Маҳалла аҳлининг таъкидлашича, бу ерда ўзига хос муаммолар бор. Қариялар йиғилиб, суҳбат қурадиган жой йўқ. Илгари Қаландархона шаҳарнинг энг обод маҳаллаларидан бири бўлган. Ҳозир эса анча хароба ҳолга келган. Газ таъминоти яхши эмас, ичимлик сув таъминоти эрталаб тўхтайди, кечга бориб яна тикланади. Совуқ пайтларда тез-тез электр энергияси узилиб қолади.

Жумабозор ва қаландархоналикларнинг айтишича, мазкур маҳаллалардаги муаммолар билан тегишли идоралар қизиқиб ҳам кўраётгани йўқ. Бу ерга бир марта шаҳар ҳокими келган, лекин маҳаллалардаги аҳвол билан танишмасдан кетиб қолган.
XS
SM
MD
LG