Линклар

Бугун Чехия пойтахти Праганинг туристлар сергавжум бўладиган На Прикопе кўчасининг яёв сайр худудида содир этилган портлаш оқибатида камида 16 киши яраланди.


Гувоҳларга кўра, автомашинада кетаётган бир ёш йигит шу атрофда турган автомобиллардан бирининг остига граната ташлаган.
Мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили Мейрк Ухлир Чехия телевидениясига берган суҳбатида, портлаш содир бўлган жойга зудликда полиция, тез ёрдам ва ўт ўчирувчилар етиб келганлигини билдирди. Унга кўра, яраланганларнинг асосий қисми туристлардир ва уларнинг жароҳатлари оғир эмас.
Чехия расмийлари содир этилган портлаш террорчилик ҳаракати эмас, балки жиноий гуруҳларнинг ўзаро тўқнашуви натижасидир, деб билдирди.
XS
SM
MD
LG