Линклар

Полшада фашист босқинчиларига қарши кўтарилган Варшава исёнининг 60 йиллигини тантанали нишонлаш давом этмоқда.


Ушбу тантанада қатнашиш учун бугун Варшавага Германия Канцлери Герхард Шрёдер ва АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл ташриф буюрдилар.

Шанба куни Польша Бош Вазири Марек Бэлка аксилгитлер иттифоқига кирган давлатларни, 1944 йилда бўлган Варшава исёнига ёрдам кўрсатмаганликлари учун, расман кечирим сўрашга чақирди. Исён икки ой давом этган ва фашистлар билан бўлган отишмаларда 200 минг поляк нобуд бўлган эди.

Ўша пайтда Варшава остонасида турган Совет Армияси ҳам, АҚШ ва Британия ҳукумати ҳам исёнчиларни қўллаб-қувватламаган эди.
XS
SM
MD
LG