Линклар

logo-print

Ироқдаги қуролли гуруҳлар томонидан гаровга олинган фуқаросини озод этиш мақсадида кўрилган чоралар¸Филиппин ҳукуматини террорга қарши курашни тўхтатганлигини англатмайди¸деб билдирди Филиппин расмийси.


Мамлакат Президентининг вакили Игнасио Буней Филиппин террорга қарши курашда аниқ мақсадга эгалигини таъкидлади.

Филиппин Президенти Глорио Арройо бундан бир неча ҳафта олдин Ироқда хизмат қилган 51 кишилик қўшинга мамлакатни тарк этишни буюрган эди.

Унинг бундай қарор қабул қилишига ¸ жанггариларнинг Филиппин фуқаросини қўлга олиши сабаб бўлган .

Ўшанда¸ жанггарилар гуруҳи¸ агар Филиппин ҳарбийлари тез орада Ироқни тарк этмаса¸ қўлга олинган Анжело де ла Крузни қатл этишини билдирган.



АҚШ ва Австралия расмий Маниланинг бундай ҳаракатини танқид қилган эди.
XS
SM
MD
LG