Линклар

Фаластин маъмуриятига қарашли Ғазо минтақасида зўравонликлар содир этилди.


Фаластиннинг “Исломий Жиҳод” ва “Ал-Ақса мазлумлари” гуруҳи қўшма баëнотида ëзилишича, бу гуруҳларнинг 3 нафар аъзоси Исроил ҳарбийлари томонидан ўлдирилган.


Шунингдек¸ Исроил радиосининг хабарига кўра, Хон Юнусдаги қoчқинлар лагерида қуролли гуруҳлар ва Исроил ҳарбийлари ўртасида юз берган тўқнашувда бир аëл ҳалок бўлиб¸ олти нафар одам жароҳат олган.



Мазкур ҳодисага боғлиқ хабарларда айтилишича¸ номаълум шахслар Ғазо минтақасидаги марказий ҳибсҳоналардан бирига қарата иккита граната отган. Камида 6 маҳбус жароҳат олган.
XS
SM
MD
LG