Линклар

АҚШ хавфсизлик хизмати раҳбарлари разведка маълумотларига таянган ҳолда¸ “Ал-Қайда” гуруҳи томонидан Вашингтон ва Нью-Йорк штатларининг молиявий секторига қарата ҳужум уюштириш хавфи мавжудлигини ва юз бериши мумкин бўлган ҳужумнинг олдини олиш мақсадида юқори хавфсизлик чоралари кўрилаëтганлигини билдирди.


АҚШ Давлат Департаменти хавфсизлик бўлими бошлиғи Том Ридж хавфсизлик чоралари юқори даражада эканлигини маълум қилди.



Том Риджга кўра¸ ҳужумлар Вашингтондаги Жаҳон Банки ¸ Халқаро Валюта Бош Қароргоҳи биноси¸ Нью-Йорк штатидаги Биржа Фондлари ва бир неча молиявий институтларга қарата уюштирилиши мумкин.

Шунингдек¸ Том Ридж разведка маълумотига таяниб¸ юз бериши мумкин бўлган ҳужумларда “Ал-Қайда” аъзолари ичига портловчи мослама ўрнатилган енгил ëки юк машиналардан фойдаланиши эҳтимолдан ҳоли эмаслигини билдирди.

АҚШ расмийларига кўра¸ 2 ноябрда бўлиб ўтадиган АҚШ Президентлигига бўладиган сайловга қадар кучайтирилган хавфсизлик чоралари қўлланилади.
XS
SM
MD
LG