Линклар

АҚШ ҳукумати Эронни Атом Энергияси Халқаро Агентлиги билан тиғиз ҳамкорлик қилишга чақирди.


Абдуллоҳ Эргаш

Вашингтон Франция, Британия ва Германия билан Эрон ядровий дастури юзасидан маслахатлар ўтказмоқда. Президент Жорж Буш бу борада:
“Биз, мен Президент бўлганимдан буён, Теҳрон ядровий дастурини диққат билан кузатиб келаётирмиз. Биз ўз дўстларимиз ва иттифоқчиларимиз билан Эрон ҳукуматига эркин дунё талабларини инобатга олдириш учун ҳамкорлик қилмоқдамиз,” -деб билдирди.
Куни кеча Эрон бойитилган уран ишлаб чиқарувчи мосламалар қурилишини қайта бошлаганлигини эълон қилган эди. АҚШга кўра, бу мосламалар ядровий қурол ишлаб чиқаришда қўлланилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG