Линклар

logo-print

АҚШ ҳукумати мамлакатдаги террорчилик ҳаракатларини олдини олиш учун кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилганлиги тўғри қарор бўлганлигини билдирмоқда.


Абдуллоҳ Эргаш

Мамлакат Миллий Хавфсизлик бошқармаси раҳбари Том Риж якшанба куни разведка маълумотларига таянган холда, “Ал-Қайда” АҚШда террорчилик ҳаракатлари содир этишга тайёргарлик кўраётганлигини, шу боисдан мамлакатда хавфсизлик чораларини кучайтириш борасида буйруқ берганлигини билдирган эди. Ўтган уч кун ичида бу разведка маълумотлари тўрт йил аввалги хабарлар эканлиги аниқ бўлиб қолди. Шу муносабат билан Том Риж буларни билдирди:
““Ал-Қайда” одатда ўз фаолиятини анча олдиндан режалаштиради. Шунингдек, ҳужум қилишдан олдин бу гуруҳ бизда мавжуд ахборотни текширади ва уни тўлдириб боради. Шунинг учун бизда мавжуд ахборот, баъзи хабарларда айтилаётганидай, уч-тўрт йил олдинги бўлгани учунгина эътиборсиз қолмаслигини истардим”.
XS
SM
MD
LG