Линклар

logo-print

Ироқнинг Баакуба шаҳрига яқинидаги блокпост олдида мина ўрнатилган автомашина портлатилиши оқибатида ироқлик 4 ҳарбий нобуд бўлди, яна 4 ҳарбий яраланди.


Абдуллоҳ Эргаш

Бугун содир этилган портлаш оқибатида Бағдоддаги полиция бўлимларидан бирининг бошлиғи ҳалок бўлди. Ироқда кечадан бери АҚШнинг уч ҳарбийси нобуд бўлди. Улардан бири Анбар вилоятида, икки нафари Бағдодда ўлдирилди.
Исёнчи гуруҳлар томонидан Иорданиянинг яна бир фуқароси гаровга олинди. Шу билан Иорданиянинг Ироқда гаровга олинган фуқаролари сони етти нафарга етди.
Ироқ шимолида Туркиянинг Жайҳон портига нефть етказиб берувчи қувур портлатилди. Туркия юк ташувчилар иттифоқи эса, исёнчи гуруҳлар томонидан турк фуқароси қатл этилгач, Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари билан алоқани тўхтатдилар.
XS
SM
MD
LG