Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:55

Ғалимжон Жакиянов иши қайта терговда


Ғалимжон Жакиянов иши қайта терговга қайтарилиш арафасида Қозоғистон Парламенти депутатлари Зауреш Батталова ва Серикбўлсин Абдилдин Қушбурун қамоқхонасига бориб у билан учрашди.

Депутат Зауреш Батталованинг айтишича Жакияновнинг жазоси енгиллаштирилиши мумкин:

"Бунинг учун икки сабаб бор. Биринчидан шу йилнинг 28 июл куни Жакиянов устидан тўртинчи марта жиноий иш қўзғатилди. Иккинчидан яқинда Қўстанай вилоят Жазони ўташ бошқармаси бошлиғи Александр Булавин Ғалимжон Жакиянов билан учрашиб жиноий иш кўриб чиқилганидан кейин¸шартли эркинликка чиқарилиш бўйича илтимоси кўриб чиқилишини айтган¸" - деди Зауреш Батталова.

"Озодлик"нинг қозоқ хизмати мухбири бу борада тушунтириш беришни сўраб Қушбурун қамоқхонаси бошлиғи Сергей Жадкога мурожаат қилди:

"Қамоқхонадаги барча махбуслар қонунга биноан бир ҳил шароитда сақланади. Жакияновга нисбатан жазо чораларини юмшатиш масаласида эса бир нарса дея олмайман¸" - деди қамоқхона бошлиғи.

Айни пайтда Жакиянов иши Қозоғистон Давлат Хавфсизлик қўмитаси томонидан кўриб чиқилмоқда.

ДХБ матбуот котиби Кенжабўлат Бекназаров бу борада мана буларни билдирди:

"Ғалимжон Жакиянов иши Қозоғистон Давлат Хавфсизлик қўмитаси томонидан кўриб чиқилмоқда. Бироқ¸ бу масала турма рахбарияти билан келишилган холда суд хукмидан кейингина ечимини топади."
Қозоғистон Парламенти депутати Серикбўлсин Абдилдин эса бошқача фикрни айтади:

"Ғалимжон Жакиянов масаласини турма рахбарлари ҳам¸ суд ҳам ечмайди. Бу масала фақат бир одамнинг қўли билан ечилади.Бу Қозоғистон Президентининг қош-қовоғига боғлиқ. Қамоқдан чиқаринглар¸ деса чиқаришади¸чиқарманглар деса чиқаришмайди¸"-дейди Қозоғистон Парламенти депутати.

Бироқ Қозоғистон сиëсатчилари Ғалимжон Жакияновга нисбатан қўлланилаëтган жазонинг енгиллаштирилиши ҳақида гапиришмоқда.

Бу хабарни Қўстоной вилоят жазони ўташ бошқармаси бошлиғи Александр Булавин "Озодлик"мухбири билан сухбатида билдирди.
XS
SM
MD
LG