Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:03

Бирлик халқ ҳаракати партияси аъзоси озодликдан маҳрум этилди.


Самандар 2 август куни Москвадаги Бутирский тумани суди Бирлик Халқ Харакати партияси аъзоси ¸Россия фуқароси Баҳром Ҳамроев иши юзасидан ҳукм чиқарди. У 1,5 йиллик муддатга озодликдан махрум этилди. Шу билан бирга¸ маҳкама Ҳамроев жазони қамоқда эмас¸ белгиланган яшаш жойида ўташини ҳам билдирди.

Баҳром Хамроев рафиқаси Асия Исрoилованинг айтишича¸ суд залига боргунча¸ Баҳром Ҳамроев маҳкамада оқланиб чиқиб кетишига умидвор бўлган:

“Биз эрталаб суд залига биргаликда йўл олдик. Очиғини айтсам¸ Бахром сўнгги дақиқаларгача оқланишига ишонган эди. Афтидан¸ унга нисбатан қалбаки далиллар йиғилганга ўхшайди. Аммо қанчалик урунмайлик ҳуқуқ-тартибот органлари Бахромга қарши турли йўллар билан айбловлар қўйишга тайëр эдилар”.



Қочоқларга ëрдам кўрсатиш ва кўчишга мажбур бўлган фуқаролар қўмитасининг ходимаси Елена Рябининанинг Озодлик радиосига билдиришича¸ суд Бахром Ҳамроевни 1,5 йил муддатга озодликдан махрум килишга карор килган ва Ҳамроев бу муддатни белгиланган яшаш жойларидан бирида ўташи ҳақида ҳукм чиқарган.

Биз суд ҳукмидан келиб чиқиб¸ Рябининадан белгиланган яшаш жойи нима?¸ деб сўраганимизда у мана бундай жавоб берди:

“Афсуски мен юрист эмасман ва бу ҳақда аниқ бир маълумот беролмайман. Аммо¸ бу соҳани кўпроқ тушунадиганлар билан қилган суҳбатдан шундай тасаввурга эга бўлдимки¸бу бир ҳудуд. Ушбу ҳудудни тегишли одамлар рухсатисиз тарк этиш қатъиян ман этилади ва ҳамроев у ерда мажбурий меҳнатга жалб этилади”.

Елена Рябининанинг таъкидлашича¸ Бахром Хамроевнинг адвокати яқин кунларда Москва шахар судига аппеляция билан мурожаат килади.

Сўнгги йилларда Ҳамроевлар оиласи Россия хавфсилик хизмати ходимлари тарафидан узлуксиз таъқибга олиниб¸ "диний экстремизмда" айбланган ва бир неча бор сўроқ қилинган.

Бахром Хамроев билан сўнгги марта биз бундан бир ҳафтача олдин “Московский Комсомолец” газетасида чоп этилган “Жиҳоднинг 200 куни” мақоласи юзасидан суҳбатлашган эдик. Ўшанда мақола муаллифи Бахром Хамроевни Ҳизб-ут-Таҳрир ташкилоти аъзоси¸деб таърифлаган эди.

Мазкур ҳодисага Бирлик Халқ Ҳаракати Партияси “ Шундай килиб Ўзбекистон ва Россия хавфсизлик хизматлари ҳамкорлигида тахминан 1 йилдан бери “Харакат” журналига қарши олиб борилган кампаниянинг биринчи босқичи битди ва Бахром Хамроев қўлига суд залида кишанд солиниб¸ вактинчалик изоляторга олиб кетилди”,- деб муносабат билдирди.

Қочоқларга ëрдам кўрсатиш қўмитаси вакиласи Рябини Бахром Ҳамроевни озод қилиш ҳаракатлари давом этишини айтади:


“Бахромнинг рафиқаси¸унинг Меморил инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази бўйича ҳамкасблари ва бизнинг қўмита ҳам бу масалани шу ҳолича ташлаб қўймаймиз.Айни дамда оммавий ахборот воситаларини маҳкама жараëнидан кенгроқ хабардор бўлишларига ҳаракат қилмоқдамиз. Биринчи навбатда биз уни оқланиши¸кейин эса¸ озодликка чиқиши учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз”.
XS
SM
MD
LG