Линклар

Грузия Президенти Михаил Саакашвили Абхазия расмийларига мурожаат қилиб мамлакат патрул кемалари¸ Грузия ҳудудига ноқонуний равишда кириб келган ҳар қандай кемага қарата ўт очишини таъкидлади.


Сешанба куни журналистлар билан суҳбатда Михаил Саакашвили аслида бундай қарор бир неча ой олдин қабул қилингани ва у ҳақда Абхазия расмийларини яна бир бор огоҳлантириб қўйишни лозим топганини маълум қилди.
Россия Ташқи Ишлар вазирлиги Грузия президенти баëнотига кескин муносабат билдирдиб¸ бордию Грузияга қарашли қўриқчи кемалардан Россия фуқароларига зиëн етса¸ у ҳолда Россия ҳам тегишли чоралар кўришини маълум қилди.
Ўтган шанбада Грузияга тегишли қўриқчи катер Абхазия соҳиллирида ҳорижий кема томонидан ўққа тутилганди.
XS
SM
MD
LG