Линклар

logo-print

Бугун Қирғизистонда Коллектив Хавфсизлик шартномаси доирасида Тожикистон¸Қозоғистон¸Россия ва Қирғизистон иштирокида ҳарбий-ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.


Уларни қатнашчи давлатлар мудофаа вазирлари кузатмоқда.
2000 нафарга яқин ҳарбий иштирокидаги машғулот давомида Фарғона водийсида жанггарилар ҳуружи фараз қилиниб¸ у бартараф этилади.

Ҳарбий ўқув машғулотлар икки босқичда ўтказилмоқда. Биринчи босқич душанба куни Қозоғистонда бошланган бўлиб¸ бугун ниҳоясига етади . Иккинчиси эса¸ Қирғизистонда сешанбадан жума кунигача давом этади.

Россия¸ Қирғизистон¸ Қозоғистон¸ Тожикистон¸ Арманистон ва Беларус Коллектив Хавфсизлик Шартномасига аъзо мамлакатлардир.
XS
SM
MD
LG