Линклар

Покистон Ички Ишлар вазири Файсал Солиҳ Ҳайят мамлакат хавфсизлик хизмати “Ал-Қайда” гуруҳига алоқадорликда гумон қилинаëтган бир шахсни қўлга олинганини маълум қилди.


Вазир бу одам кимлиги ҳақида маълумот бермади.
Кеча Покистон Алоқа Вазири Рашид Аҳмад террорчилик устидан ғалаба қозонилишини таъкидлади:

" Биз террорчилик тармоғига кириб олдик. Биз муваффақият қозонамиз. Тўғри¸ қийинчиликларга ¸ҳужумларга дуч келишимиз мумкин¸ аммо охир-оқибатда улар таслим бўлади”.

Эслатиб ўтамиз¸ “Ал-Қайда” гуруҳи томонидан Вашингтон ва Нью-Йоркдаги халқаро тузилмаларга ҳужум уюштириш хавфи аниқлангач¸ АҚШ ҳукумати у ерларда хавфсизлик чораларини кучайтирган.
XS
SM
MD
LG