Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:49

Ўзбекистонда Интернет хизмати қиммат


Зикрилло Ишонч Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда Интернет хизматидан фойдаланувчилар сони ярим миллионга етган. Мамлакат аҳолиси сони 25 миллиондан ортиқлиги инобатга олинса, бу анча камдир.

Мутахассисларнинг айтишича, Ўзбекистонда Интернет хизмати нархи баландлиги боис, кўпчилик ундан фойдала олмаётир. Ҳозирги вақтда Интернетдан фойдаланиш баҳоси кундузи соатига ўртача 600 сўм, кечки пайтда 400 сўм, тунда 250 сўм ва азонда 200 сўмдир.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА веб-муҳаррири Азамат Отажоновнинг сўзларига қараганда, ҳозир нархлар аввалги йилларга нисбатан анча арзонлашган. Шунга қарамай, ойлик маошларга солиштирганда ҳозирги нархларни ҳам ҳамманинг чўнтаги кўтаравермайди.

А.Отажоновнинг таъкидлашича, ривожланган мамлакатларда, масалан, Буюк Британияда Интернетдан фойдаланиш текин. Мижоз Интернетга уланган вақтда фақат телефон хизмати учун пул тўлайди.

А.Отажоновнинг билдиришича, ҳозирги кунда Интернетдан бепул фойдаланиш Марказий Осиёнинг айрим давлатларида ҳам жорий этилмоқда. Ўзбекистон ҳам вақти келиб худди шундай йўл тутишга мажбур бўлади. Чунки бу ҳаётий заруратдир.
XS
SM
MD
LG