Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:10

Эркчи устидан суд бошланди


3 август куни Наманган шаҳри жиноят ишлари судида “Эрк” демократик партиясининг Наманган вилояти бўлими раиси Ғуломжон Холматов устидан суд жараёни бошланди.

Ғ.Холматов жорий йилнинг 18 май куни ўз томорқасида тақиқланган экин – кўкнори етиштириш айби билан ҳибсга олинган эди. Орадан бир кун ўтиб, у оила аъзоларининг кафолат хатига асосланилиб, вилоят ҳудудидан чиқиб кетмаслик шарти билан судгача ҳибсдан озод қилинганди.

Ғ.Холматовнинг сўзларига қараганда, унинг адвокати Қўчқор Сотволдиев бошқа суд ишлари билан банд бўлгани сабабли суд жараёнини 9 августга қолдириш илтимоси билан шаҳар судига мурожаат этган. Аммо суд ҳайъати раиси Фарҳод Раҳимбоев адвокатнинг бу ҳақдаги аризасини инобатга олмаган ва 3 август куни суд мажлисини адвокатсиз бошлаб юборган.

Маълум бўлишича, Ғ.Холматов Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-банди (тақиқланган экин экиб, парваришлаш) бўйича айбланмоқда.

Ғ.Холматов бу айбларни рад этмоқда. Унинг айтишича, томорқа уйидан анча узоқда жойлашган. У томорқасига жорий йилда бор-йўғи уч марта борган. Гувоҳликка чақирилган қўшнилар ҳам буни тасдиқлаган. Томорқа атрофи тўсилмаган бўлиб, бу ерда кўкнори табиий равишда ўсган.

Ғ.Холматов бу айб ўзининг сиёсий фаолияти туфайли тўқиб чиқарилганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG