Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:47

Мардикорлар кўпаймоқда


Турғунбек Маълум бўлишича, шу кунларда Андижон шаҳридаги “Сойбўйи” деб аталувчи мардикор бозорида мардикорлар сони кўпайгани кузатиляпти. Бундан икки-уч йил илгари бу ерда кунига беш юзтагача мардикор иш излаб чиқарди. Ҳозир эса улар сони 1000-1500 нафарга етган.

Мардикорлар орасида олий маълумотлари ҳам бор. Улар ғишт қўйиш, юк тушириш каби ишларни бажараётир. Эндиликда Андижоннинг бошқа нуқталарида ҳам ишсизларни кўплаб учратиш мумкин. Ишсизларнинг бир қисми, асосан, бозорларда арава тортиб кун кўрмоқда.

Ҳозирги кунда аёлларнинг мардикор бозорларда иш сўраб туриши одатий ҳолга айланди. Шундай аёллардан бирининг таъкидлашича, йил давомида етказиб берилмаган табиий газ учун унга 40 минг сўмга тўлов қоғози келган. Оилада шундай ҳам етишмовчилик бўлгани учун у уч кундан буён мардикор бозорига чиқмоқда.

Андижон шаҳри ҳокими ўринбосари Ҳабиба Жўрабекова аҳоли ўртасида ишсизлик кўпайганини тан олди. Унинг сўзларига қараганда, аҳолини иш билан таъминлаш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда. Шаҳарда жуда кўп саноат корхоналари бор. Илгари уларнинг маҳсулотлари собиқ иттифоқ эҳтиёжига йўналтирилган эди. Бироқ бугунги кунда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар талабга жавоб бермаётгани учун корхоналарда иш тўхтаб қолган. Масалан, “Чинор” акциядорлик жамияти, Тикувчилик фабрикаси, “Семурғ” акциядорлик жамиятида иш ўринлари кескин қисқарган. Ҳозирги вақтда “Семурғ”да қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ишлар ниҳоясига етказилгач, янги иш ўринлари кўпаяди.

Мустақил кузатувчи Садирохун Сўфиевнинг таъкидлашича, ҳукумат ишсизларнинг аниқ сонини айта олмайди. Чунки бу миқдор жуда каттадир. Шу боис, жуда кўп фуқаролар Россияга иш излаб кетмоқда. Уларнинг бир қисми майиб-мажруҳ бўлиб, баъзилари ўлиб келмоқда. Бунинг олдини олиш учун Ўзбекистон раҳбарияти Россия ҳукумати билан миграцияни қонунийлаштириш, ишга кетганларнинг муҳофазасини таъминлаш юзасидан келишувга эришиши керак.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги ташқи миграция агентлигининг Андижон вилоятидаги вакили билдиришича, ишсизларни чет элга ишга жўнатиш бўйича муайян юмушлар бажарилмоқда. Масалан, шу кунгача андижонлик 159 киши Жанубий Кореяга ишга жўнатилган.

Агар Андижон вилоятида 2,5 миллион аҳоли яшаши инобатга олинса, мазкур агентлик томонидан 159 кишининг хорижга жўнатилгани денгиздан томчи ҳам бўлмаслиги ойдинлашади
XS
SM
MD
LG