Линклар

Бугун Россия Давлат Думаси радио ва телевидение орқали пиво ичимлиги рекламасини чекловчи қонунни мақулади.


Мазкур қонунга мувофиқ эрталаб 7дан кеч соат 10гача телевидение ва радиоларда пивони реклама қилиш ман этилади. Россия Давлат Думасининг маориф ва фан қўмитаси раиси Николай Булаев қабул қилинган қонунга шундай изоҳ берди.
"Биз бунинг учун 11 йил курашдик. 11 йил давомида пиво мафияси мамлакатдаги тегишли тузилмаларни поралаб келгани боис, шу пайтгача бундай қонунни қабул қилишимиз қийин бўлиб келаётган эди", -деди Булаев.
XS
SM
MD
LG