Линклар

logo-print

Американинг Кубадаги Гуантанамо ҳарбий базасида сақланаётган махбуслар иши қайта кўриб чиқила бошланди.


Яқинда АҚШ Олий суди Афғонистонда қўлга олинган ва ҳозирда Гуантанамода сақланаётган махбуслар ҳам Америка махкамаларига арз билан мурожаат қилишлари мумкин, деган қарорни қабул қилган эди. АҚШ қуролли кучлари вакили Гордон Ингланд Гуантанамода қилган чиқишида махбуслар иши АҚШ Олий судининг ўша қарорига биноан қайта кўриб чиқила бошлаганини урғулади.
"Биз барча махбуслар ишини қайта кўриб чиқмоқдамиз. Уларнинг қайсилари ҳарбий асир эканини аниқлашимиз керак", - деди Ингланд.
Ҳозирда Гуантанамо ҳарбий базасида Ал-Қаида ва Толибон гуруҳига алоқадорликда гумон этилаётган 600га яқин махбус сақланмоқда.
XS
SM
MD
LG