Линклар

БМТ Бош Котиби Кофи Аннан унинг ташкилоти ҳали ҳам Ироқдаги АҚШ етакчилигидаги коалиция кучларига таянишга мажбур эканини баён қилди.


Аннанга кўра, ҳозирга қадар ҳеч бир давлат Ироққа қўшин юборишга иштиёқ билдирмаган.
"Биз БМТ мулки ва ходимлари хавфсизлигини таъминлашга қодир бошқа давлатлар қуролли кучларини ҳам Ироққа жалб этишга ҳаракат қилдик. Аммо, бу уринишларимиз самара бермаяпти. Шу боис вазиятдан келиб чиқиб Ироқдаги коалиция кучлари ёрдамига таянишга мажбурмиз", - деди Аннан.
Ироқда БМТ ҳарбий контингентини тузиш тўғрисидаги қарорни Хавфсизлик Кенгаши шу йил июн ойида қабул қилган эди.
XS
SM
MD
LG