Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:50

Абхазия ва Жанубий Осетияда вазият кескинлашмоқда


A. ARAL 1990 - йилларда Москва ëрдами билан Грузиядан ажралиб чиққан Абхазия ва Жанубий Осетия республикалари устида кейинги пайтларда Грузия-Россия муносабатлари кескинлашиб бормоқда. Ҳафта бошида Грузия Президенти Михаил Саакашвили Абхазия қирғоқларига яқинлашган Россияга қарашли ҳар қандай кема ўққа тутилиши тўғрисидаги огоҳлантирди. Россия ҳукумати Грузия раҳбари баëнотига дарҳол эътироз билдирди. Айни пайтда¸ Россия Парламенти аъзоси Грузиядан Жанубий Осетияга кетаëтганида¸ Грузия ҳарбийлари томонидан ўққа тутилган. Мазкур икки воқеа Грузия билан Россия ўртасидаги муносабатларнинг жиддий таранглашувига сабаб бўлди.

Сешанба куни Саакашвили АҚШга сафаридан бир неча соат олдин Тбилисининг рухсатисиз Қора денгиз бўйидаги Абхазия минтақаси қирғоқларига яқинлашишга уринган ҳар қандай кемани чўктириб юбориш тўғрисида фармон қабул қилганини маълум қилди.

"Абхазия масаласида олдинроқ қабул қилинган фармонларни яна бир бор тасдиқлайман. Бизнинг денгиз ҳудудимизга кирган барча кемаларга ўт очиб¸ уларни даҳол чўктириб юборишимиз керак. Абхазияга келувчи россиялик сайëҳлар¸ деб аталаëтганларга шуни айтмоқчиманки¸ ҳали грузияликлар қонининг изи кетмаган ва грузинлар бошлари футбал кўптоги этиб ўйналган жойга келиб ўз стулингизни ўрнатманг"¸ - деди Грузия Президенти.

Бу грузия Президентининг шу пайтга қадар Абхазия юзасидан қилган энг жиддий баëноти бўлди. Саакашвили Грузия президенти лавозимини эгаллаганидан бери мамлакат яхлитлигини қайта тиклашни ўз сиëсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида эълон қилди.

Унинг шу пайтгача қилган баëнотлари бевосита Россияни тегиб ўтмаган. Аммо бу гал у очиқчасига Россияга пўписа қилди¸ бу эса жавобсиз қолмади.

Масалага Расмий Москва муносабат:

Саакашвилининг баëноти Москвани фазаблантирди. Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов¸ пўписасига жавобан¸ Абхазияга россиялик сайëҳларни ташувчи кемаларни ҳимоя қилиш учун Москва куч қўллашга тайëрлигини билдирди.

Абхазия раҳбарияти:

Абхазия рабариятининг ҳам Саакашвили баëнотидан аччиғи чиққан. Абхазия раҳбари Владислав Ардзинба ëрдамчиси Астамур Тания Тблисини минтақа барқарорлигига хавф солаëтганликда айблади.

"Кўриниб турибдики¸ Грузия томони ҳаракатлари тинчлик жараëнини хавф остига қўймоқда. Бу отишмаларни тўхтатиш тўғрисидаги 1993 йилги Москва келишувини жиддий бузишдир"¸ - дейди Абхазия расмийси.

Грузия ва Россия ўртасидаги мунасабатлари ҳақида АҚШ фикри:

Грузия Президенти шу кунларда Америкада. Пайшанба куни у Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл билан айни масалани муҳокама қилди. Давлат Департаменти матбуот вакили Ричард Баучернинг айтишича¸ АҚШ Жанубий Осетия ва Абхазия устида Грузия билан Россия ўртасида вужудга келган келишмовчиликларни бартараф этишда уларни қўллаб қувватлайди.
XS
SM
MD
LG