Линклар

Покистон АҚШнинг аксил-террор урушидаги ҳаӄиӄий ҳамкорими?


Фарангис Саид Сўнгги кунларда Покистон ҳукумати олиб бораётган аксил-террор уруши доирасида Ал-Қаида ташкилотининг бир неча аъзоси ҳибсга олинди. Парвез Мушарраф ҳукумати бу билан ўзининг АҚШ билан ҳамкорлик ӄилаётганини намойиш ӄилмоӄчи кўринади. Аммо, баъзи кузатувчилар Покистоннинг айрим вилоятлари, хусусан Афғонистон билан чегарадош ҳудудларида террорчиларни тайёрлаш учун махсус базалар ҳамон борлигини таъкидлашмоӄда. Бу эса “Покистон АҚШнинг ҳаӄиӄий ҳамкорими?”, деган саволни ўртага чиӄармоӄда. Ҳамкасбим Фарангис Саид билан суҳбатимиз айнан шу мавзуда.

Фарангис, авваламбор, сўнгги кунларда ҳибсга олинган одамлар ҳаӄида маълумот бериб ўтсак тингловчимизга...

ФС: Покистон ҳукумати ҳаӄиӄатан ҳам сўнгги 3 ҳафта давомида Ал-Қаидага аъзоликда гумон ӄилинаётган 18 киши ҳибсга олинганини маълум ӄилди. Аммо уларнинг исмлари ошкор этилмаяпти. Покистон расмийлари уларнинг баъзилари ҳаӄида маълумотни эълон ӄилди. Ҳибсга олинганлардан бири 1998 йилда АҚШнинг Кения ва Танзаниядаги элчихоналаридаги портлашларга алоӄаси бўлган Аҳмад Халфан Ғайлоний исмли танзаниялик киши. У Покистоннинг Гужрат шаҳрида 25 июл куни ҳибсга олинган. Маълумотларга ӄараганда, у Покистонга 1998 йилги портлашлардан олдин борган ва ўшандан буён у ерда яшириниб юрган.

Бундан ташӄари, Муҳаммад Наим Нур Хон исмли 25 яшар йигит, компьютер бўйича мутахассис ҳам Ал-Қайдага аъзоликда гумон ӄилиниб, яӄинда ҳибсга олинган.

Нур Хоннинг уйида топилган маълумотлар Нью-Йорк ва Вашингтонда хавфсизлик чораларининг кучайтирилишига сабаб бўлган. Айрим маълумотлар эса 3дан 4 августга ўтар кечаси Британияда 13 кишини ҳибсга олиш имконини берган, дейишмоӄда Покистон расмийлари.

Ҳ: Фарангис, ушбу 18 кишининг ҳибсга олинишидан олдин Покистон ҳукумати террорчиларни ӄўлга туширишда етарли ёрдам бермаяпти, деган фикрлар билдирилаётган эди. Масалан, шу ҳафта “Нью-Йорк Таймс” газетаси Покистондаги айрим расмийларининг Толибон аъзоларига ҳамон кўмаклашаётгани ҳаӄида ёзди. Хўш, 18 кишининг ҳибсга олиниши ҳаӄиӄатан ҳам аксил-террор урушидаги катта ютуӄми? Бу хусусида мутахассислар ӄандай фикрдалар?

ФС: Таниӄли минтаӄашунос, террорчиликка оид масалалар бўйича мутахассис Аҳмад Рашид сўнгги кунларда бир гуруҳ одамнинг ҳибсга олинишини муҳим ҳодиса, деб баҳолайди:

-
Бу Ал-Қайданинг араб, африкалик ва покистонликлардан таркиб топган муҳим ӄисми эди, - дер экан Аҳмад Рашид Покистон ҳукумати террорчилар ҳаӄидаги маълумотни АҚШ ва Британияга узатаётганини овоза ӄилишни истамаётганини айтади.

Аҳмад Рашид фикрича, бунинг сабаби шундаки, Исломобод расмийларининг ўзлари террорчилар нишонига айланишдан ӄўрӄади. Мутахассис яӄинда Покистон Молия Вазири Шавкат Азизга ҳужум ӄилинганини бу фикрига далил сифатида келтирди.

Ҳ: Демак, Покистон ҳукумати, хусусан Парвез Мушарраф икки ўт орасида ӄолибди-да...

ФС: Ҳа, шунга ўхшайди, Ҳасанжон. Озодлик радиосига интервью берган Аҳмад Рашид ҳам шундай фикр билдирди. Унга кўра, Парвез Мушарраф бир тарафдан араб ва Покистонда жойлашган бошӄа хорижий жанггарилар гуруҳларига босим кўрсатмоӄда. Лекин айни гуруҳларга аъзо покистонликларни тегмаяпти. Чунки Мушарраф, Аҳмад Рашид фикрича, ўз ҳаётига суиӄасд ӄилинишидан хавфсирамоӄда. Аммо, таҳлилчига кўра, бундай ёндашув самара бермаяпти, чунки жанггарилар гуруҳларида покистонликлар ва хорижликлар бир-бири билан ҳамкорлик ӄилишади.
XS
SM
MD
LG