Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:09

Бугун Ҳиросима фожеасига 59 йил тўлди


Фарангис Саид “Жаҳон Ҳиросима ҳарбий базасига биринчи атом бомбаси ташланганига гувоҳ бўлди. Биз атом бомбасини ихтиро этиш пойгасида Германия устидан ғалаба ӄозонгандик. Биз уни урушнинг ўлим талвасасига чек ӄўйиб, минг-минглаб ёш америкаликлар ҳаётини саӄлаб ӄолиш учун ишга солдик. Биз Япониянинг уруш олиб бориш имкониятлари батамом йўӄ ӄилинмагунича атом бомбасидан фойдаланишда давом этамиз”, - дея Ҳиросимага атом бомбаси ташланганини эълон ӄилган эди АҚШ Президенти Ҳарри Труман.

1945 йил 6 август куни АҚШ учӄичлари 250 минг одам яшайдиган ва 40 минг ҳарбий жойлаштирилган шаҳар марказини нишонга олди. Ҳужум натижасида ӄарийб 80 минг одам нобуд бўлди. Ҳиросимадаги бинолар ер билан яксон ӄилинди. 1945 йил декабр ойига ӄадар яна 60 минг ҳиросималик нурланиш оӄибатида оламдан ўтди.

Ҳиросима фожеасидан 3 кун ўтиб, АҚШ уӄчичи “атом бомбаси”, деб номланган ўлимни Нагасакига олиб келди. Ӄурбонлар сони ӄарийб 40 минг одамни ташкил этди.

АҚШ учун бу Япония ва фашистлар Германияси устидан ғалабани англатар эди. 1945 йил 15 август куни Япония ҳеч ӄандай шартсиз таслим бўлди. Иккинчи Жаҳон Урушига хотима ясалди. Аммо кўплаб япон оилалари учун ӄора кунлар бошланди. Бомбардимон пайтида омон ӄолганлар нурланиш ӄурбони бўлди. Келаси бир неча ўн йил давомида яна минглаб японияликлар ҳаётини нурланиш оӄибатида бошланган саратон ва бошӄа касалликлар олиб кетди.

Орадан деярли 60 йил ўтганига ӄарамай, Ҳиросима ва Нагасаки ҳодисалари кучли эҳтирос ўйғотишда давом этмоӄда. Дунё жамоатчилиги орасида ҳам, АҚШ ичкарисида ҳам бу ҳодисалар хусусида якдиллик йўӄ.

Президент Труман маъмуриятининг ушбу ӄарорини танӄид ӄилувчилар аслида Иккинчи Жаҳон Урушининг сўнгги кунларида Япониянинг таслим бўлиши аниӄ эди. Шу боис япон шаҳарларига атом бомбасини ташлашга эҳтиёж бўлмаган, деб таъкидлашади. Улар фикрича, аслида АҚШ Ҳиросима ва Нагасакида атом бомбасини синаб кўрмоӄчи бўлган. Шундай экан, Америка энди ихтиро ӄилинган бомбани одамлар яшамайдиган ҳудудда синаши керак эди. Унда минглаб одамлар ҳаётини саӄлаб ӄолиш мумкин бўларди, - дейишади Ҳиросима ва Нагасакига бомба ташланганини ӄораловчилар.

Буни оӄловчилар эса бошӄа далил келтиришади. Улар фикрича, Япония устидан ғалаба ӄозониш йўлида минглаб америкалик аскар нобуд бўлиши мумкин эди. Демак, Оӄ Уй атом бомбаларидан фойдаланиб, юз минглаб америкалик йигитлар ҳаётини саӄлаб ӄолди, дейишади япон шаҳарларининг бомбардимон ӄилингани тарафдорлари.

Ҳиросима ва Нагасаки ҳодисалари Японияда кенг кўламли тинчлик ҳаракатининг бошланишига туртки бўлди. Британиядаги Кардифф Университети ӄошидаги Япон Тадӄиӄотлари Маркази раҳбари Кристофер Ҳуд фикрича, ядровий ҳужумлардан кейин японияликлар атом ӄуроли даврида уруш наӄадар ҳалокатли бўлиши мумкинлигини англаб етдилар:

-
”Бу уруш минтаӄада бошиданоӄ ӄўллаб-ӄувватланмаган. Японияга ӄарши уруш бошланаётганида ОАВ ўзгача фикрни ташвиӄ этсалар-да, Япония халӄи урушнинг тугашини хоҳлаган. Ҳиросимадаги ҳодисалар эса японлар орасида урушга нисбатан нафрат уйғотди.

Совет Иттифоӄи ҳукумати Ҳиросима ва Нагасаки ҳодисаларини ӄоралаб чиӄӄан эди. СССР Ташӄи Ишлар Вазири Вячеслав Молотов Ҳиросимага ӄарши ҳужум Совет Иттифоӄига ӄарши ҳужум билан баробар, дея баён ӄилганди.

Совет даврида аҳоли орасида ҳукуматнинг шундай муносабатини акс эттирувчи ташвиӄот ишлари олиб борилди. Собиӄ совет фуӄаролари Ҳиросима ва Нагасакидаги ҳодисаларни доимо адолатсизлик, деб ҳисоблаб келганлар.

Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам Садако Сасаки исмли япон ӄизчанинг тарихини яхши эсласалар керак. У Ҳиросимадаги портлашлардан сўнг нурланиб, касал бўлиб ӄолади. Доктор унга ӄоғоздан мингта турна ясасанг, тузалиб кетасан, деб айтади. Садако 644та турна ясашга улгурди. Бутун Совет Иттифоӄи болалари Садако Сасакига ёрдам бериш учун Японияга ӄоғоздан ясалган турначалар юборишган.

6 август куни Ҳиросиманинг “Тинчлик Парки”, деб номланган оромгоҳига ўн минглаб япон ва хорижликлар йиғилдилар. Ҳиросима мэри Тадатоши Акиба маросимда ӄилган чиӄишида АҚШни ядровий ӄуроллар масаласида фаӄат ўзини ўйлаб, бир томонлама сиёсат олиб борганликда айблади.
XS
SM
MD
LG